«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг АПЛдаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
«Ушбу лигадаги кучли рақобатни ҳисобга олган ҳолда бу ажойиб ютуқ. Биз ўзимиздан чинакам мамнунмиз. Йигитлар ҳатто ўз имкониятлари даражасидан ҳам юқорироқ ўйнашди.
Энг қийин лигада беш марта чемпионликни қўлга киритиш... бу фантастика. Мен Испания ва Германияда мураббийлик қилганман ва шуни айтишим мумкинки, Премьер-лига энг қийин чемпионат ва қолган лигалар орасида жуда катта фарқ мавжуд.
Ўн йил ичидаги бешта чемпионлик эса бу клуб учун аҳамиятга молик муҳим миссия. «Манчестер Сити» тизимидаги энг муҳим одамдан тортиб то таниқли бўлмаганларгача бу ҳамма учун катта қувончдир", - дейди Гвардиола.