Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Эл Классико»: Сўнгги учрашувлар

Баҳо:
+7 | -

Бугун Жозе Моуриньо “Реал”нинг бош мураббийи сифатида ўзининг ўнинчи “Эд Классико”ни ўтказади. Гвардиолада бу рақам тўрттага кўп. Лекин биз тарихни Моуриньодан ҳам, Гвардиоладан ҳам бошламадик. Ҳар икки жамоада тубдан ўзгаришлар амалга ошириш бошланган мавсумдан, яъни ўша Роналдунинг Мадридга келиши-ю, Пепнинг маҳаллий футболчиларга урғу берган ҳолда ўз жамоасини тузишни бошлаган 2009/10 футбол мавсумидан бошлаб кузатилган ўйинларни сизга эслатмоқчимиз. 

1. 2009/10. Испания чемпионати.

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ 1:0 (Златан Иброҳимович, 56)

Пелегрини бошчилигидаги мадридликлар “Нау Камп”да жиддий қаршилик кўрсатишди. Айниқса, жамоага янги қўшилган Кака ва Роналдуларда имкониятлар бўлди. Иккинчи таймда эса Златан Иброҳимович чиройли гол муаллифига айланди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.    

2. 2009/10 Испания чемпионати

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА – 0:2 (Месси, 33, Педро, 56)

Мадридликлар чемпионат ўйинларини сермаҳсул ва чиройли ўтказган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётгандилар. Сафарда ўйнаётган “Барселона”ни эса ғалабадан бошқаси қониқтирмасди. Дастлаб, Хави жарима майдонига тўпни юқорилатиб ошириб берди ва Месси ҳисобни очди. Бу гол қайсидир жиҳатдан, сўнгги классикода Абидалнинг голининг айниси эди. Иккинчи таймда эса, яна ўша Хави марказдан туриб Педрони яккама якка чиқарди, испаниялик ёш ҳужумчи вазиятдан фойдалана олди. “Барселона” рақибини қувиб ўтиб, кейин пешқадамликни ҳеч кимга бермади. 

3. 2010/11 Испания чемпионати

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ 5:0 (Хави 10, Педро 18,  Вилья 55, Вилья 58, Жеффрен 90)

Моуриньонинг биринчи классикоси. “Реал” мавсум бошида рақибига нисбатан ишончлироқ ўйнаётганди. “Барселона”да эса “Эркулес”, “Мальорка” каби жамоалар билан муаммолар бўлди, ҳужумда ўйин унчалик қовушмаётганди. Лекин бу ўйинда мезбонлар ҳар тмонлама рақибни янчиб ташлашди. 

4. 2010/11 Испания чемпионати.

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА 1:1 (Месси 53 пенальтидан, - Роналду 82, пенальтидан)

“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги фарқ 8 очко бўлиб, мадридликларда фарқни қисқартириш ва чемпионлик пойгасини давом эттириш учун охирги имконият эди. Аммо ўйин жуда эхтиёткорлик билан ўтди, айниқса мезбонлар ҳимоявий тактика танлаганликлари кейинчалик кўпчиликнинг норозилигига сабабчи бўлди. Дастлаб, Вильяга ишлатилган қўполликдан сўнг, Месси ҳисобни очган бўлса,  Роналду пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Марсело йиқитилганди. 

Бу Гвардиоланинг “Реал”га қарши ўйинлардаги илк дурангги эди. Бунгача бешта ўйинни у ўз фойдасига ҳал қилганди. 

5. Испания кубоги 2010/2011

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА 1:0 (Роналду 103)

“Месталья”да Испания кубоги финалида жамоалар яна тўқнаш келдилар. Бу сафар “Реал” активроқ ўйин намойиш қилди ва рақибига нисбатан кўпроқ вазиятлар ярата олди. Иккинчи таймда ташаббус каталонияликларга ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Қўшимча вақтда Ди Мариянинг қанотдан узатиб берган тўпини Роналду боши билан дарвозага йўллади ва “Реал” ғалаба қозонди. 

6. Чемпионлар Лигаси 2010/2011

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА 0:2 (Месси 76,87)

Жуда кўп мунозараларга сабаб бўлган ўйин. Гап шундаки, 61-дақиқада Пепе баҳсли вазиятда ҳакам томонидан майдондан четлаштирилганди. Айнан ўша вазият ўйинда бурилиш ясади, яъни ўйин тўлақонли меҳмонларнинг ташаббусида давом этди. Бундан фойдалана олдилар ҳам. Иккинчи таймда майдонга чиқарилган Афелай чап қанотдан кириб бориб, Мессига ассисентлик қилди. Иккинчи гол янада чиройли киритилди. Месси бир ўзи рақибнинг тўртта футболчисини алдаб ўтиб, Касильясни доғда қолдирди. 

7. Чемпионлар лигаси 2010/2011 

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ – 1:1 (Педро 54, - Марсело 64)

Гуёки ҳаммаси биринчи ўйинда ҳал бўлгандек туюлган бўлса-да, “Реал” интригани юзага келтира олди. Дастлаб, Педро Иньестанинг пасини голга айлантирди. Марсело ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса мунозарали вазият юзага келди. Роналду жарима майдонига кириб бораётиб, Игуаинга тўпни етказиб берди ва ўзи рақиб билан тўқнашиб қийилиб тушди. Ҳакам тўп Игуаинда қолгани учун бўлса керак, ўйинни тўхтатмади. Лекин айнан Роналду йиқилаётиб, Маскерано билан тўқнашиб кетди. Ҳакам Маскерано вазиятга ҳалақит бериши мумкин эди, деб ҳисоблади ва Игуаиннинг голини ҳисобламади. Бу ҳолат ҳақида қиёматгача тортишиш мумкин. Қиёматгача қилиш керак бўлган зарурроқ ишлар бор.  

8-9 Испания суперкубоги

8. Реал Мадрид - Барселона - 2:2 (Ўзил, 13, Хаби Алонсо 54, - Вилья 36, Месси 45) 

9. Барселона - Реал Мадрид - 3:2 (Иньеста 14, Месси 44, Месси 88, - Роналду 19, Бензема 82)

Яхшироқ жисмоний ҳолатда мавсумга кириб келган мадридликлар активроқ ўйин намойиш этдилар. Лекин “Барселона” қарши ҳужумда ҳам яхши ўйнай олишини исботлади ва икки ўйин натижасига кўра Испания Суперкубогини ютиб олди. 

10. Испания чемпионати 2011/12

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА 1:3 (Бензема 1, - Санчес 30, Хави 53, Фабрегас 66)

Ниҳоят жуда кўп мутахассилар “Реал”нинг “Барселона” даражасига чиқа олганини тахмин қилишни бошлагандилар. Айнан мана шу учрашув кўп нарсага ойцдинлик киритиши керак эди. “Реал” ўйинни кучли прессинг билан бошлади, илк дақиқадаёқ дарвозабон хатосидан сўнг ҳисобни очди. Кейин ҳам бир қатор тезкор ҳужумлар уюштирди,хавфли вазиятлар яратди. “Барселона” эса қийин бошланган ўйинни ўз томонига бура олди. Санчес ва Месси эпизодни голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирдилар.

Иккинчи тайм эса меҳмонларнинг устунлигида ўтди. Хавининг зарбаси рикошет орқали тўрга бориб тушган бўлса, Фабрегас Алвешнинг пасини боши билан голга айлантириб, ҳисобни оширди. 

11. Испания кубоги

РЕАЛ – БАРСЕЛОНА 1:2 (Роналду 11, - Пуйол 49, Абидал 77)

Бу ўйин ҳам олдингиси сценарийсида ўтди. Роналдунинг тезкор голидан сўнг юзага келган устунликни “Реал” сақлаб қола олмади. Биринчи таймни ишончли ўтказган мезбонлар стандарт вазиятда пуйолни ёлғиз қолдиришди. Кейин эса Абидал, илк маротаба ҳужумга қўшилди. Бу мезюонлар учун умуман кутилмаган ҳол эди.

Демак, эртага ўтар кечаси Испания кубогида жавоб ўйинида, “Реал” “Наукамп”га сафар қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 02.00 да бошланади.  

Манба: stadion.uz

Умумий ҳисобда эса, ўзаро учрашувларда ҳар икки жамоа 86 маротабадан ғалаба қозонган. 

Киритилди: 12:04, 25.01.2012.
Ўқилди: 17251 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.