Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Футбол тарихидаги энг йирик трансферлар ёхуд оқланган ва совурилган миллионлар. Иккинчи қисм

Баҳо:
+-1 | -

11. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед“ - “Реал“, 94 млн евро, 2009 йил)
Роналду “Реал“ га ўтганида, у аллақачон “Олтин тўп“ни қўлга киритиб бўлганди. Аммо, у ўзидан кутилган барча ишни қилди. 438 ўйинда 450 та гол урди ва бу ақл бовар қилмайдиган статистика, фақат битта салбийроқ нарса тўққиз йил ичида атиги икки марта Испания чемпионати ғолиблигини қўлга киритганида. Бир нарса аниқки, мадридликларгг шу давргача қилган энг яхши трансфер қайси дейилган савол қўйилса,улар ҳеч иккиланмай Роналдуни кўрсатишлари керак.

12. Гонсало Игуаин (“Наполи“ - “Ювентус“, 90 млн. евро, 2016)
Муваффақиятсиз трансфер бўлган, деб бўлмайди,аммо муваффақиятни белгилаган ҳам эмас. Игуаин “Наполи“да рекорд даражада 36 та гол урган, аммо Туриндаги икки мавсумида камроқ гол урган.Бир мавсумда 24 ва иккинчисида 16 та. Кейинчалик у “Милан“ ва “Челси“ да ўйнаган, “Юве“ эса Роналдуга ишонишга қарор қилган.

13. Ҳарри Магуайр (“Лестер Сити“ - “Манчестер Юнайтед“, 87 млн. евро, 2019)
Яхши бошланиш, мавсумининг иккинчи ярмига нисбатан муваффақиятлироқ иккинчи мавсум. Баъзида Магуайр қандайдир қўпол футболчи сифатида гавдаланади. Бу тарихдаги энг қиммат ҳимоячи учун ғалати, аммо жамоада таъсирини ошириб бўлмайдиган муҳим ўйинчи. Ва шунга қарамай, унинг энг яхши мавсуми “Лестер“ да ўтган мавсум бўлганлиги ҳақида ҳеч ким баҳслаша олмайди.

14. Ромелу Лукаку (“Эвертон“ - “Манчестер Юнайтед“, 85 млн. евро, 2017)
Лукакуга ишонч билдирилмаган “Челси“ дан ташқари, бельгиялик ҳақиқатан фақатгина “Юнайтед“да яхши ўйин кўрсата олмаган. “Андерлехт“, “Вест Бромвич“, “Интер“ ва Бельгия термасида у доимо юқори формадаги даражасини кўрсатиб келган. Аммо “Юнайтед“ кўпроқ нарсани кутган. Бироқ, инглизлар пулларини унинг трансфери орқали қайтариб ҳам олишган. У жамоада икки мавсум ҳаракатланиб, умумий 28 гол киритган.

15. Виржил ван Дейк (“Саутгемптон“ - “Ливерпуль“, 84,5 млн.евро, 2018)
Шубҳасиз муваффақият. “Ливерпуль“ у билан шартнома тузганидан ҳеч қачон афсусланмайди. Ҳимоя чизиғида ҳақиқий тартибни юзга келтирган ҳақиқий “қоя“. Голландиялик ўз позициясида дунёдаги энг зўрлардан бири эканлиги ҳақида баҳслашишнинг кераги йўқ. Буни фақатгина 2019 йилда у “Олтин тўп“ учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллагани ҳам тасдиқлайди. Марказий ҳимоячи учун бу ҳақиқий ютуқ.

16. Луис Суарес (“Ливерпуль“ - “Барселона“, 82,5 млн. евро, 2014)
Суареснинг шартномаси у Келлинини тишлаб олгандан кейин тўрт ойга четлатилгандан сўнг содир бўлганлигини ҳисобга олсак, “Барселона“ нинг қарорини мардона бўлган, деб аташ мумкин. Футболчи ўз трансферини оқлаган. Уругвайлик футболчи ниҳоятда яхши эди. Хатто “Олтин бутса“ни ҳам қўлга киритган.

17. Ромелу Лукаку (“Манчестер Юнайтед“ - “Интер“, 80 млн.евро, 2019)
Бу ерда Лукаку нафақат ўзининг энг яхши формасига қайтди, балки ундан ҳам юқори даражага ўтиб кетди. А Серияда 23 ва Европа Лигасида тўққизта гол жуда зўр натижа.Бу йилги мавсумда эса жамоасига “Скудетто“ни олиб келишда жуда катта ёрдам берди. Бу воқеа уни яна бир бор топ ҳужумчи дея аташга имкон беради.

18. Николас Пепе (“Лилль“ - “Арсенал“, 80 млн. евро, 2019)
Пепени бу пулга олоб келишганида ҳамма ҳайрон қолишган. Ҳеч ким танимайдиган футболчи учун “даҳшатли“ нарх. Жамоа келгандан бери “Арсенал“ айтарли ютуқларга эришганича йўқ. Бунда фақатгина бир футболчини айблаш қийин. Чунки лондонликларда ҳар йили нимадир ўзгариб турибди.

19. Кепа Аррисабалага (“Атлетик“ - “Челси“, 80 млн.евро, 2018 йил)
Хатто сейвлардан кўра паслари билан танилган дарвозабон учун бундай нарх абсурд ҳолат бўлган. “Челси“ кечира олмагайдиган хатолар қилган Кепа жамоада ҳеч қандай обрўга эга чиқмасдан заҳира ўриндиғига михланди. Ушбу трансфер Лондон клуби учун тарихдаги энг қиммат хатодир.

20. Лука Эрнандес (“Атлетико“ - “Бавария“, 80 млн. евро, 2019)
У жамоага яхши мослашиб кета олди,аммо тўпиғидаги жароҳат унинг дебют мавсумидаги таассуротларини бузди. Ҳозир у заҳира футболчисига айланган. У футбол тарихидаги энг қиммат учинчи ҳимоячи ўрни учун кучсиз кўринади.

Ўйинчиларни ҳар доим ҳам омадли ёки омадсиз деб белгилашингиз шарт эмас. Баъзан уларни фақат яхши ўйнашининг ўзи етарли бўлади.

Юқоридаги футболчилар ичидан ҳақиқатдада фойдалилари бир нечтани ташкил қилади,холос. Роналду, ван Дейк ва Суарес. Ҳатто Лукаку, Неймар ва Мбаппе ҳақида бирон фикр билдиришга эртадек туйилаверади.

Ушбу трансферларнинг аксарияти бир-бирига боғлиқ. 2017 йилда Неймарнинг “Барселона“дан кетиши Дембеле ва Коутиньога пул сарфлашга мажбур қилди, бу эса ўз навбатида “Ливерпуль“ га ван Дейкни сотиб олишга ёрдам берди. Кейинчалик Гризманнинг шартномаси “матрасчилар“га Фелишни жалб қилишга имкон берди. Роналду ва Лукаку ушбу рўйхатда икки маротаба пайдо бўлди ва бир хил нархда.

Ҳукм оддий: супер юлдузларга катта миқдордаги пул сарфлаш ҳар доим ҳам ўзини оқламаган ва кўпинча сиз пушаймон бўлишингизга тўғри келади. 15 йил олдин 80 миллион евро ақл бовар қилмас нархга ўхшарди, беш йил олдин бу ҳақиқий юлдузнинг нархи эди. Энди 80 миллион ҳавога совурилган пул бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:32, 13.05.2021.
Ўқилди: 9296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.