Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Форбес талқинига кўра дунёнинг энг даромадли спортчилари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

 

Унга кўра икки вазн тоифасида собиқ УФК чемпиони Конор Макгрегор биринчи ўринни эгаллади. Ирландиялик спортчи илк марта 180 миллион доллар билан рейтингнинг энг юқори поғонасига лойиқ кўрилди. Ирландиялик жангчи бу сумманинг катта қисмини (150 миллион) ўз виски бренди сотилишидан ишлаб олган. ММАъда эса 32 ёшли жангчи 22 миллион доллар ишлаб топган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси қайд этилди. Унинг даромади 130 миллион долларни ташкил қилди. У шундан 97 миллионини клубдаги маошидан, қолган 33 миллиони эса ҳомийлик шартномаларидан олган. Кучли учликка “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду якун ясаб берди — 120 миллион доллар.


Қайд этиш жоиз, рейтингни тузишда спортчиларнинг 2020-йилнинг 1-майидан 2021-йил 1-майигача бўлган муддатдаги даромади ҳисобга олинган.

Форбес талқинига кўра дунёнинг энг даромадли спортчилари ўнлиги (2020) қуйидагича кўриниш олди:

1. Конор Макгрегор (ММА) — 180 миллион доллар;

2. Лионел Месси (футбол) — 130;

3. Криштиану Роналду (футбол) — 120;

4. Дак Прескот (американча футбол) — 107,5;

5. Леброн Жеймс (баскетбол) — 96,5;

6. Неймар (футбол) — 95;

7. Рожер Федерер (теннис) — 90;

8. Люис Ҳемилтон — (автопойга) — 82;

9. Том Бреди (американча футбол) — 76;

10. Кевин Дюрент (баскетбол) — 75.

Манба: Daryo.uz
Киритилди: 20:39, 13.05.2021.
Ўқилди: 9503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.