Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ОФК кубоги. Рўзиқул Бердиев: "Гол киритилганидан сўнг ҳаммаси ўз изига тушди"

Баҳо:
+ | -

ОФК Кубоги “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев ва беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Шоҳмалик Комилов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ яратилган имкониятлардан фойдаланишда оқсадик, қаердадир совуққонлик етишмади. Голдан кейин барчаси ўз жойига тушди деб ўйлайман. Йирик ғалабага эришдик, бундан хурсандмиз. Кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Бердиев.

- Биринчи 15 дақиқаликда вазиятлар яратилган бўлса ҳам, жамоа ўйин жиҳатидан ўзига ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳаяжон билан боғлиқ деб ўйлайман. Эркин ҳаракат қилиш ўрнига босим билан ўйнашди. Бу тушунарли, сабаби таркибимизда ёш футболчилар кўп. Aгар биринчи таймда гол уриб олганимизда, балки биз кутган ўйин намойиш этиларди. Яна бир ҳолат, ўйиндан олдинги икки кунда ёмғир ёғди, ҳаво салқин бўлди. Бугун эса жуда иссиқ бўлди. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди.

"Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Биринчи таймда кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо гол ура олмадик. Иккинчи таймда эса ўз ўйинимизни намойиш этиб голлар урдик", - дейди Шоҳмалик Комилов.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:34, 14.05.2021.
Ўқилди: 4288 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.