Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Эрматов — чорак асрнинг энг яхши ҳакамлари орасида

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) сўнгги 25 йилликнинг энг яхши ҳакамлари рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда 1987-2011 йиллар оралиғи ҳисобга олинган. Ҳар йили ўтказиладиган ҳакамлар сўровномаси умумлаштирилган ҳолда, мазкур рейтинг жадвали ҳосил қилинди. Яъни, ҳар йили ўтказиладиган танловда натижасида кучли 20 нафар ҳакам танлаб олинади ва 1-ўриндаги ҳакамга 20, иккинчи ҳакамга 19 ва ҳоказо... 20-ўриндаги ҳакамга 1 балл берилади. Йиллик ҳакамлар рейтингида ҳакамлар сони 20 нафардан ошса, 21-ўриндан пастки ҳакамларга балл берилмайди.

Демак, италиялик ҳакам Пьерлиуджи Коллина сўнгги 25 йилликнинг энг яхши ҳаками деб топилди. У 191 очко тўплашга муваффақ бўлди. Германиялик Маркус Мерк эса 184 очко билан иккинчи бўлди. Учинчи ўрин даниялик Ким Милтон Нилсенга насиб этди.

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов эса IFFHS рейтингига атиги 3 йилдан бериб кириб келаётган бўлсада, 48 очко билан 38-ўринни эгаллади. Ушбу ташкилот томонидан 2011 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган Виктор Кашшай эса 43-ўринда қайд этилди. Венгриялик рефери ҳамюртимиз 3 очко камроқ очко жамғарди.

Рейтинг жадвалида 151 нафар ҳакамнинг номи келтирилган. Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 12:36, 26.01.2012.
Ўқилди: 17326 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик