Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

МОҚ раҳбарияти мусобақадан сўнг енгил атлетикачиларимиз билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақадан сўнг МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов спортчиларимиз билан учрашишди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси базасида ўтган суҳбатда федерация раиси Андрей Абдувалиев, уч ҳатлаб сакраш устаси Руслан Курбанов ҳамда узунликка сакровчи Жавоҳир Нориев иштирок этишди.

Суҳбат давомида МОҚ раҳбарияти Олимпия ўйинлари лицензияларига даъвогарлик қилаётган спортчиларимизнинг ҳолати, кайфияти, оилавий шароитлари билан яқиндан танишди, уларнинг ижтимоий шароити, мақсадлари ҳақида суҳбатлашишди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки атлетимиз ҳам анча юқори бўлган Токио-2020 нормативларини ҳозирча бажаришгани йўқ. Бироқ унга жуда яқин келишгани боис, уларнинг рейтинг орқали литсензион ҳудудга кириш эҳтимоли баланд.

Мутасаддилар Олимпиада цикли якунлангунча қайси мусобақаларда иштирок этишлари, тайёргарлик режалари хусусида батафсил гаплашишди. Якунда МОҚ раҳбарияти ҳукуматимиз томонидан атлетларимизнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганларини айтиб, уларнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қолишди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 01:54, 17.05.2021.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.