«Барселона» расмий сайтининг хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клубига қарши Испания кубоги чорак финали жавоб учрашувида жамоанинг икки ўйинчиси – яримҳимоячи Андрес Иньеста ва ҳужумчи Алексис Санчес жароҳат олган.
Санчес камида бир ҳафтадан икки ҳафтагача майдонга туша олмайди, жароҳати жиддий экани тахмин қилинаётган Иньестанинг қанча муддат ўйинларга туша олмаслиги кейинроқ маълум қилинади.
«Реал»га қарши ўйинда Иньеста ҳам, Санчес ҳам бошланғич таркибда майдонга тушган эди. 30-дақиқада ўнг оёғидан жароҳатланган Иньеста Педро Родригесга алмаштирилди. Бугун Иньеста тиббий текширувдан ўтказилади.
«Барселона» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Алексис Санчесни 79-дақиқада Хавьер Маскеранога алмаштирди. У «Реал» ҳимоячиси Пепе билан тўқнашувдаy сўнг елкасидан жароҳатланган, дея хабар беради Associated Press.