Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Токио-2020 йўлланмаларининг 70 фоизи тақсимлаб бўлинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари стартига 67 кун қолди. Халқаро Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, айни пайтга келиб лицензияларнинг 70 фоизи ўз эгаларини топган.

Рақамлар бўйича айтадиган бўлсак, ҳозирда 7800 дан ортиқ спортчи Олимпиада иштирокчиларига айланиб улгурди. Ҳозирги кунга келиб, рейтинг ва квалификацион турнирлар орқали бир қатор спорт турларида ўйналадиган йўлланмалар ўз эгаларини кутмоқда.

Футбол, спорт курашлари, велоспортнинг шоссе ва трек, гандбол, чим устида хоккей, волейбол, қояга чиқиш, сув полоси, сувга сакраш, от спорти бўйича йўлланмалар тақсимлаб бўлинган. 5 июлгача барча спорт турлари бўйича лицензиялар тўлиқ тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистон делегацияси Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига эса 16 та йўлланма қўлга киритган. Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август, Паралимпия ўйинлари эса 24 август – 5 центябр кунлари бўлиб ўтади.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 16:46, 17.05.2021.
Ўқилди: 1725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.