"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартирмоқчи.
The Telegraph хабарига кўра, "шпорлар" президенти Даниэль Леви футболчини бошқа инглиз клубига қўйиб юбормоқчи эмас ва уни 150 миллион фунтга баҳоламоқда.
Кейнга номзодлар орасида "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ҳам бор. Манбага кўра, лондонликларнинг "кўклар" билан музокаралари клублар ўртасидаги жиддий рақобатни ҳисобга олган ҳолда ниҳоятда қийин кечади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ форвард яна "Тоттенхэм" раҳбариятига ёзда кетишни истаётганини айтгани маълум бўлган эди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед", "Сити" ва "Челси" унинг агенти билан алоқада экани хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда Кейн АПЛнинг 33 ўйинида майдонга тушиб, 22 гол урган ва 13 голга узатма берган.