"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоани тарк этиши мумкин.
Sky Sport Germany хабарига кўра, ҳужумчига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар учрашишган ва Лондон клуби польшалик ҳужумчи трансфери учун пул тўлашга қодир.
Аммо, Левандовскининг ўзи Англияни энг жозибали вариант деб ҳисобламайди - унга Испания ёқади.
Олдинроқ 32 ёшли футболчини "ПСЖ"сотиб олишга қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.