Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Темур Кападзе: «Вазиятларимиз кўп бўлди, бироқ фойдалана олмадик»

Баҳо:
+ | -

«Хоразм» - «Олимпик» (1:1) учрашувидан сўнг олимпиячилар бош мураббийи Темур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик, «Хоразм»нинг ўйинларини кўриб чиққан эдик. Бугунги баҳс қийин бўлишини ҳам билар эдик. Ўйин қийин бўлди. Вазиятларимиз кўп бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Кейин майдон ҳолати ҳам халақит берди. Шунингдек, мухлисларни қўллаб-қувватлаши ҳам таъсир кўрсатди. Хоразмда ўз жамоасини қаттиқ қўллаб туришади. Буни аввал келганимда ҳам кўрганман. Вазиятларимизнинг фойдаланганимизда ўйинимиз янада очиларди. Рақиб жамоа аъзолари ҳам охиригача курашишди. Нима бўлган тақдирда ҳам биз учун бу баҳс яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳар бир учрашувдан нимадир олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйинлар орқали ўйинчиларни тажрибаси ошиб бормоқда. Биз булар устида ишламоқдамиз. Болалар яхши ўсмоқда деб ўйлайман.

— Рақиб жамоасида четлатишлар сизнинг режаларингизга қандай таъсир қилди?
— Буни биз кутмаймиз. Футболда қонун қоида бор. Тўп тўхтагандан сўнг бундай ҳаракат қилинмайди. Футболчилар «Олимпик»га қарши ўйнаётганида бироз қўпол ҳаракат қилишмоқда. Бу футболчиларнинг ёши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Чунки ёш футболчилар тўп билан ҳаракат қилиши рақибларга ёқмаятгандир. Менимча, битта кўп бўлиб ҳаракат қилса, ўйинни осонлаштиради деб ўйламайман. Улар битта ҳужумчисиз қолди. Биз бу орқали ҳимояда осонроқ ўйнадик. Менимча, қўпол ҳаракат қилиш жамоага ҳеч қандай фойда олиб келмайди деб ўйлайман.

— Муҳаммадқодир Раҳимбергановнинг ўйини ҳақида...
— Уни анчадан бери танийман. Яхши ўйинчи, ўйинларида ўсиш бор. Уни бир неча бор терма жамоага ҳам чақириб турганман. Жамоада рақобат кучли, кўп нарса ўзига ҳам боғлиқ. Бугун асосий таркибда ўйнади. Тўғри хатолар ҳам бўлди, яхши ҳаракатлари ҳам бўлди. Рақиб ўн киши қолганидан сўнг иккинчи бўлимда тезкор футболчиларни туширдим, улар режани яхши амалга оширишди, аммо натижа бўлмади.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 22:30, 19.05.2021.
Ўқилди: 1797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7862]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3411]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3057]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2727]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2185]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2008]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1890]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1824]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1663]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.