Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Миржалол Қосимов: «45 кун ичида 12 ўйинда қатнашиш – оғир»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" – АГМК учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

— Ўйин ҳақида.
— Ўзи "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин хавотирда эдик. Ҳозир аниқ билмайман-у, 45 кун ичида 12 ўйинда қатнашиш – оғир. Хоҳлаймизми-хоҳламаймизми инсон организми чарчайди. Ўтган ўйиндаги четлатишдан кейин бир киши кам ўйнаб, катта куч йўқотган эдик. Қолаверса, 17:30 да ўйнаш қийин. Бу баҳона эмас, баҳонани ёмон кўраман. Бугун икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда "Машъал" ўйинчисининг маҳорати олдида Ботирали Эргашев ожиз қолди. Голдан кейин жуда кўп шошилдик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йигитлар фаол ҳаракат қилишди ва битта гол уришга эришдик. Натижани қисқартирдик, лекин бу 3 очко тақдим этмайди. Муборак клубини ғалаба билан табриклаймиз!  Эндиликда танаффусга чиқамиз, миллий терма жамоамизга Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган муҳим ўйинларда омад тилаймиз!

— Бу тур ўйинини тик турган ҳолда асабий тарзда ўтказдингиз. Умуман, жамоангиз "Машъал"ни мағлуб этишга ишонганмидингиз ёки футболчилар кўрсатмаларингизни охиригача бажара олишмадими?
— Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа нима бўлган тақдирда ҳам очко йўқотиши керак эмас. Қолаверса, узоқ йўл босиб келган 1 та мухлис бўлса, ўша мухлис учун ҳаракат қилишимиз зарурлигини футболчилардан талаб қиламан. Бугун ютқазиб қўйдик, лекин танаффусда бундан тўғри хулоса чиқариб олишимиз керак.

— Миржамол Қосимов алмаштирилди, унинг ҳолати қандай?
— Тўғрисини айтсам, ҳали аниғини билмайман. Шифокорлар энди маълумот беришади.

— Шоҳруҳ Гадоев "Насаф"дан кетганидан кейин чет эл клубларида, кейин "Бунёдкор"да ўйнади, ҳозир эса АГМКда. Унинг фаолияти ҳақида фикр билдирсангиз. Умуман олганда, у қайси жиҳатлари орқали асосий таркибга муносиб деб ўйлайсиз?
— Нафақат Гадоев, қўл остимдаги 23 ўйинчи ўйинларда иштирок этади, ҳеч кимга бошланғич таркибдан жой кафолатланмаган. Ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушиши ва жамоа учун жон куйдириши лозим.

— Элвин Фортеснинг асосий таркибда туширилмагани чарчоқ билан боғлиқми?
— Йўқ, мен кўпинча ротацияга қўл ураман ва ҳар бир футболчига имконият бераман.

— Эртанги баҳс "Насаф" учун қандай ўтади деб ўйлайсиз?
— Ўйинларини кўрганим йўқ. Натижани интернет орқали кузатиб боряпман. Иккита ўйинда ғалаба қозонишди. Ўйлайманки, учинчи ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқишади. Омад тилаймиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:48, 19.05.2021.
Ўқилди: 1664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.