Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте 9 февраль куни «Ювентус»га қарши кубок учрашувидаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди.
Танаффусга йўл олган Конте шоҳсупада турган «Ювентус» президенти Андреа Аньелли томон бурилиб, унга қўл ҳаракатлари билан ҳақоратли ишораларни амалга оширган.
Конте аввалроқ ўз ҳатти ҳаракатлари учун узр сўраган эди, аммо бу ўзини оқламади.
Энди мураббий икки минг евро миқдорида жаримага тортилди ва «Интер» ҳам худди шунча жаримани тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, илгари Конте «Ювентус»ни бошқарган.