ПСЖ форварди Килиан Мбаппе жамоа билан янги битимни ўз шартларига кўра узайтиришга тайёр. Бу ҳақда Испания ОАВ хабар бермоқда.
Бироқ ПСЖ Мбаппени 2025 йил ўрталарига қадар клубда сақлаб қолмоқчи. Футболчининг ўзи эса 2022 йилда кетиш эҳтимоли билан шартномасини 2023 йилгача узайтириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе азалдан «Реал»га ўтишни орзу қилган. Аммо келаётган ёзда «Бланкос» коронавирус пандемияси фонида юзага келган молиявий муаммолар туфайли Мбаппе трансферини амалга ошира олмайди.