Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Лилль» «ПСЖ»ни тахтдан ағдариш арафасида

Баҳо:
+ | -

«Лилль» клуби 10 йиллик танаффусдан сўнг Франция чемпионлигини нишонлашга жуда яқин турибди. Ушбу жамоа сўнгги марта 2011 йилда Лига-1да ғолиб чиққан эди.

«ПСЖ» эса сўнгги саккиз йил ичида бу совринга етти маротаба эга чиққан эди. Жорий мавсумда ҳам улардан мамлакат чемпионлиги кутилаётган эди. Боиси, клубнинг қатарлик эгалари жамоаси учун оптимал молиявий шароитлар яратиб беришган. Футбол тарихидаги энг қиммат иккита — Неймар ҳамда Мбаппе харидини амалга оширишга қурби етган клуб, бугун Маурисио Почеттино қўл остида атиги бир очколик фарқ билан Лилль шаҳри жамоасидан кейинги, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Юқоридаги ҳолатга парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе маҳаллий ОАВга берган интервьюсида қисқача шундай изоҳ бериб ўтади: "Бордию, бу йилги чемпионликни қўлдан бой берсак, айб фақат ва фақат ўзимизда бўлади. Негаки, вазият ўз қўлимизда эди".

Ўтган ҳафта кўп нарсани ўзгартириб юборди. Пойтахтликлар «Ренн» билан дурангга имзо чеккан бир пайтда, «Лилль» «Ланс»ни йирик ҳисобда мағлуб эта олди. Бу эса орада 3 очколик тавофутни юзага келтирди. Бироқ, сўнгги турда «Лилль» дуранг ўйнади, «ПСЖ» эса ғалабага эришди. Фарқ яна 1 очкогача қисқарди. Шунга қарамай, жорий мавсум шимолий шаҳар клуби 2011 йилдан бери илк бор чемпионликка жуда яқин келмоқда. Эндиликда, «Лилль»дан сўнгги турда ўртамиёна «Анже»дан 3 очко тортиб олиш талаб қилинади, холос.

Жорий мавсумда «Лилль» пойтахт жамоасидан 4 очко тортиб олди. Бундан кўриниб турибдики, «Лилль» ушбу мавсумда рақибига нисбатан ҳақиқатан ҳам кучлироқ кўринди. Ҳаттоки, Мбаппе ҳам ижтимоий тармоқдаги ўз аккаунтида респект ҳештеги остида: «Лилль» клуби бутун мавсум давомида атиги саккизта мағлубиятга учраб, чемпионликка ҳақли ўйинлар кўрсатди. Биз эса натижаларимиз учун жавобгарликни тўлиқ зиммамизга оламиз", деб фикр қолдирди.



Почеттино клуби бу мавсумда ҳатто ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолиши ҳам мумкин. Чунки, турнир жадвалида «Лион» ва «Монако» кичик фарқ билан Париж клубини таъқиб этмоқда.

Жорий мавсум шимолликлар таркибида порлаб чиққан футболчилардан бири Бурак Йилмаздир. Фахрий турк ҳужумчиси 2020/21 йил «Лилль»нинг чемпионлик пойгасида энг фаоллардан, таъбир жоиз бўлса, клубнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлди. У мавсум давомида 15та гол муаллифига айланди. Бу кўрсаткич Европанинг кучли еттита миллий чемпионатларида, 35 ёшдан катта футболчилар орасида Криштиану Роналдудан (27 та) кейинги иккинчи энг яхши натижадир.

«Бешиктош»дан текинга трансфер бўлган Йилмаз, бу йили Франциянинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларнинг кучли бешталиги орасида бор. У билан бирга Неймар («ПСЖ»), Мемфис Депай («Лион»), Виссам бен Йеддер («Монако») ва Мбаппе («ПСЖ») кўрсатилган. Бордию, «Лилль» чемпион бўла олса, катта эҳтимол билан Бурак Йилмаз мукофотга лойиқ кўрилади.

Мавзуга оид статистик маълумотлар:

1.«Лилль»га чемпионликни нишонлаш учун яна 3 очко керак бўлади;

2. Маурисио Почеттин «ПСЖ» мураббийи сифатида 9 та уй учрашувининг учтасида мағлубиятга учрашга улгурди. Олдинги мураббий — Томас Тухел даврида 42 та учрашувда, Унаи Эмери ва Ларан Блан бошқарувида умумий 95 та ўйинда ўз стадионида шунча мағлуб бўлинган эди.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:51, 20.05.2021.
Ўқилди: 6376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.