"Монако" нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени фаолиятини "Челси" да давом эттириши мумкин. Манба хабарига кўра, "аристократлар" ёзда футболчини сотиб олишга тайёр.
Монако Тчуамени 40 миллион еврога баҳоламоқда. Ушбу мавсумда у Лига 1да 35 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Тчуамени Франция чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиларидан бири ҳисобланади.