Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сўнгги йилларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган 3 омадсиз трансфер

Баҳо:
+ | -

Айни дамда ОАВ энг айланадиган мавзулардан бири бу катта пуллар эвазига трансфер қилинган футболчиларнинг муҳокамаси ҳисобланади. Дарҳақиқат, кўп маблағ эвазига харид қилинган футболчилардан умид катта бўлади. Ҳозир катта маблағ эвазига харид қилинган, аммо ҳеч қанақасига умидни оқлай олмаган 3 футболчига тўхталиб ўтамиз.

Эден Азар ("Реал Мадрид")

"Челси"дан "Реал"га ўтганига 2 мавсумдан ошган Эден Азар шу икки мавсумни "супер" даражада омадсиз ўтказди. "Супер" дейишга маълум сабаблар бор. Биринчидан у кетма-кет жароҳатлар олди ва майдонга тушган пайтларида ҳам барибир ўз даражасида ҳаракатлана олмади. Футболчи янги клубда ва янги муҳитда ўзини йўқотиб қўйди. "Қироллик клуби" бельгиялик футболчи учун 100 миллион евро сарфлади. Шунингдек, анча олдин ошкор бўлган маълумотларга қараганда бу сумма бунданда кўп бўлиш эҳтимоли мавжуд. Яқинда "Челси" ЕЧЛ ярим финалида "Реал"ни чиқариб юборди ва ўйин сўнгида 30 ёшли вингер Лондон клуби билан яхши муносабатда бўлди. Бу эса ўз навбатида "қаймоқранглилар"нинг ғазабига сабаб бўлди. Кўриниб турибдики, нафақат Азар "Реал"да яхши ўйнай олмаяпти балки, ўзини ҳали бу клубнинг футболчисидек ҳис қилмаяпти. Шунча иқтидор ва даража қаерга кетди дейишингиз мумкин? Ростдан ҳам қаерга кетди экан.

Филиппе Коутиньо ("Барселона")

Дунёнинг иккинчи энг қиммат футболчиси бўлмиш Филиппе Коутиньонинг ҳикояси анча узун. "Ливерпуль"ни катта мақсадларни кўзлаб тарк этган футболчи 2018 йилнинг қишида "Барселона"га келиб қўшилди. Ўша мавсум Мерсисайд клуби финалгача етиб борди, унинг янги жамоаси эса чорак финалда ўз юришини тўхтатди. Иккинчи мавсум эса айнан собиқ жамоаси "Барселона"ни ушбу турнирдан чиқариб юборди ва "қизиллар" финалда ҳам ғалаба қозониб чемпионлик масаласини ҳал қилди. Энг ёмони омади келмаётган ва бироз инқироз ҳолатида қолган "Барселона"да Коутиньо ёрқин ўйинлар кўрсатмади. Аксинча, тушкин кайфиятдаги мазмунсиз ўйинлар охири уни "кўқ-анорранглилар" таркибидан кетишига ҳам сабаб бўлди. "Бавария"га бориб чемпион бўлиб қайтди, аммо бразилиялик иқтидор эгаси энди чемпионларга ҳам керак эмас эди. Айни дам у яна Каталонияда ва жароҳатидан тузалиш билан овора. Катта эҳтимол у мавсум якунида "Барселона"ни бутунлайга тарк этади. Бир пайтлар шов-шув кўтарган Филиппе айни ўзининг чўққисига чиқиши керак бўлган пайтда тобора йўқолиб бормоқда.

Антуан Гризманн ("Барселона")

"Атлетико" кучли клуб, аммо "Барселона" даражасида эмас эди. Балки, Гризмааннинг "матрасчилар" сафини тарк этишига асосий сабаб шу бўлгандир. Франциялик иқтидор эгаси 120 миллион евро эвазига каталонияликлар футболчисига айланди. Хўш, нима бўлиши керак эди? "Барселона" кучли бўлиб, "Атлетико"нинг даражаси тушиб кетиши керак эди, аммо бу шунчаки таҳмин ва гипотезалар. Аслида, "кўк-анорранглилар" у даражада кучайиб кетгани йўқ ва "Атлетико" кутилганидек кучсизлашиб қолмади. Мана Гризманн келганига икки мавсум бўлди. Шу давр мобайнида клуб Ла Лигани бой бермоқда. Каталония клуби учун энг аламлиси бу мавсум Луис Суарес Мадриднинг "Атлетико"сига ўтди ва жамоа чемпион бўлишга яқин. Бунда Луиснинг ҳиссаси жуда катта. Унинг трансфери учун ҳам кўп пул сарфланмади. Бонуслар билан 6 миллион евро ҳолос. Ҳар ҳолда 120 миллион евро олдида буни арзимаган сумма десак бўлади. Гризманнинг "Барселона"га қўшган ҳиссаси ва кўрсатаётган ўйини мақтарли даражада эмас. Шунчаки, солиштиринг кимнинг трансфер нархи қиммат ва ким қанчалик фойдали.

Бу каби футболчиларга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин, аммо улар энди бошқа масала. Сабаби, бу 3 футболчи муҳокама масаласида қолганлардан бир бош устун. Улар ўз клубларига фойда келтира олмади. Улардан кутилган нарса содир бўлмади, аммо бу футболчилар турли таҳмин ва миш-мишларга қарамай ҳамон ўз клубларида. Балки, "ўчиб бўлган олов қандайдир учқун чиқарар ва яна ёнишни бошлар".  

                                                                                  Худайқулов КАРИМ мақоласи

 

Киритилди: 16:42, 20.05.2021.
Ўқилди: 8158 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.