Кириш Регистрация

«Пахтакор» ғалабани ушлаб қола олмади

Баҳо:
+-2 | -

“Пахтакор” Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотираси учун ўтказаётган мусобақани Польшанинг “Полония” клубга қарши бошлади.

Жамоалар бир-бирларининг имкониятларини яхши билишмагани учун ўйиннинг бошида асосан “разведка” ишларини олиб боришди. Ҳар иккала жамоа тўпни кўпроқ назорат қилишга ва ташаббусни қўлга киритишга интилди.

17-дақиқада тошкентликлар жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 25 метрлардан йўлланган зарба жонлик деворга тегиб қайтди. 24-дақиқада эса ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпга пахтакорчилардан бири оёқ қўя олди ва дарвозани ишғол қилди. Бу вазиятда польшаликлар ҳакамга офсайд бўлганини уқтиришга ҳаракат қилишди. Ҳакам эса бунга эътибор қаратмади ва голни инобатга олди. “Тан олиш керак, ўзбекистонликлар голни чиройли комбинация орқали киритишди”, деб ёзади “Полония” ФК расмий веб-сайти.

Шундан кейин шарқий европаликлар ҳужумга этиборни кучайтиришга ҳаракат қилишди. “Пахтакор” эса ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, танаффусгача ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олди.

Аммо иккинчи бўлимда “Полония” вакиллари барибири ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг 58-дақиқасида польшаликлар ҳимоячиси Султеа ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказиб берди. Пол Взолек эса дарвозани ишғол қилди.

Ҳисоб тенглашганидан кейин орадан 4 дақиқа ўтиб, вакилларимизнинг гол киритишга рақиб дарвозабони йўл қўймади. 76-дақиқада эса “Полония” ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ҳимоячиларимиздан бири тўпни қўли билан ўйнагани учун дарвозамиз томон пенальти белгилади. Бруно ундан унумли фойдаланди.

Ҳисобда ортда қолган бошлаган Журжевич шогирдлари олдинга интилишди. Аммо ҳимоячилар ва дарвозабон жамоамизга гол уриш имконини беришмади.

Шу тариқа “Пахтакор” халқаро мусобақани мағлубият билан бошлади. Тошкентликлар кейинги баҳсни 30 январь куни “Металлист”га қарши ўтказишади. Ўйин соат 18:00 (Тошкент вақти билан)да бошланади.

АҲМАД ҚОДИРОВ ХОТИРА ТУРНИРИ
“В” ГУРУҲИ. 1-ТУР.
ПОЛОНИЯ (Польша) — ПАХТАКОР 2:1 (0:1)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:54, 28.01.2012.
Ўқилди: 16626 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.