Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Роберт Левандовски Бундеслига рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 2020/21 йилги мавсуми якунланди.

Мавсум якунига кўра «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 41 та гол билан энг яхши тўпурар деган мақомга эришди. Бунинг учун унга 29 та ўйин етарли бўлди. Шу тариқа польшалик ҳужумчи кетма-кет 4-мавсумда йилнинг энг яхши тўпурари бўлди, бу лига рекорди ҳисобланади.

Шунингдек, 32 ёшли футболчи Германия чемпионатининг бир мавсумида 41 та гол уриб, Мюнхен клубининг собиқ ҳужумчиси Герд Мюллернинг рекордини янгилади. Мюллер «Бавария» таркибида 1971/72 йилги мавсумда бир мавсум доирасида 40 та гол урган. Аввалроқ Левандовскининг ўзи мазкур рекордни такрорлашга муваффақ бўлганди.

Маълумот учун, Роберт 2014 йилда «Боруссия Д» сафидан «Бавария»га ўтган. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:50, 23.05.2021.
Ўқилди: 3242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6269]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2956]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2842]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2611]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2534]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1857]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1856]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1845]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1805]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1685]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик