Португалия терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клубининг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Футболчи 29та гол билан А Серия жорий мавсумида энг яхши тўпурарга айланди. 36 ёшли португалнинг 33 ўйинда киритган 29 голидан 11таси пенальтидан киритилган.
Май ойи якунларига кўра, жамоанинг колумбиялик яримҳимоячиси Хуан Куадрадо 5 ўйиндаги 2та голи билан ой лауреатига айлангани маълум қилинганди.
Маълумот учун, Роналдунинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Аввалроқ, Криштиану «Юве»ни тарк этишни истаётгани ва унга «МЮ»дан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилганди.