Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Отабек Шукуров: «Биз ўзбекмиз, араблардан кўра чидамлироқмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаш босқичидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

"Терма жамоа йиғинини бошлаб олдик, бизни жуда муҳим учрашувлар кутиб турибди. Шу ўйинларга тайёргарлик жараёнини тоғда бошладик, асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор қаратиляпти. Чунки Саудия Арабистонида июнь ойида ҳаво жуда иссиқ бўлади, мана шу машғулотлар бизга асқатади деган умиддаман. Керакли ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларнинг ишончига эришиб, кейинги босқичга чиқиш учун ҳамма биргаликда тайёргарлик кўряпмиз.

Ҳамма тушуниб турибди, Саудияда июнь ойида жуда иссиқ бўлишини, лекин биз ўзбекмиз. Араблар ичида 3-4 йилдан бери ўйнаб, уларни руҳий томондан яхши биламан. Ишонтириб айтаманки, уларга қараганда биз чидамлироқмиз, уларга нисбатан меҳнаткашроқмиз. Шунинг ҳисобига ғалаба қозонишимизга ишоняпман", — деди Отабек Шукуров.

Шунингдек, Шукуров БАА клубидаги келажаги ҳақида ҳам гапирди. Ярим ҳимоячи ҳали «Шаржа» билан яна бир йиллик шартномаси борлигини ва ҳамма нарса ёзда аниқ бўлишини маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси 28 май куни БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади. Шундан кейин Вадим Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонига йўл олади.

Марказлаштирилган тизимда ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистони (15 июнь) билан баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:11, 24.05.2021.
Ўқилди: 6564 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик