Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Бунақаси фақат Арабистонда бўлиши мумкин

Баҳо:
+2 | -

Кеча Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзода кубоги ярим финалининг биринчисида Риёзнинг «Ал-Ҳилол» клуби Жидданинг «Ал-Иттиҳод» жамоаси дарвозасига жавобсиз 2 та тўп йўллаб, финалга йўл олгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Бугун ярим финалнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди ва Жидданинг яна бир клуби — «Ал-Аҳлий» бир пайтлар «Бунёдкор»ни ютган (4:0), кетидан ҳаялламасдан «Пахтакор»га ютқазган (1:2) жамоа — Даммамнинг «Ал-Иттифоқ» клубини қабул қилди.

Гарчи ушбу кубок ғолибига қитъа турнирлари учун йўлланма берилмаса-да, йирик ютуқ жамғармаси жамоаларни муросасиз курашга чоғлайди.

Хуллас, Жиддада бўлиб ўтган учрашувда ҳам шаҳарнинг иккинчи клуби финалсиз қолиб кетди. Учрашувнинг 23-дақиқасида даммамликлардан Ҳамад ал-Ҳамад ҳисобни очди. Мезбонлар 71-дақиқага келигина жавоб тўпини киритишди: гол муаллифи — Амад ал-Ҳусний. Ҳаммаси қўшимча 15 дақиқалик бўлимлар ва пенальтилар сериясига қараб кетаётган бир пайтда, учрашув якуни бошқача кўриниш олди...

Жиддаликлар ўз жарима майдони ичида рақибларга нисбатан қоидабузарлик ишлатишди. Узоқ тортишувлардан сўнг 90+6-дақиқада Себастьян Тальябуэ пенальтидан гол киритиб, учрашувга хотима ясади.

АЛ-АҲЛИЙ – АЛ-ИТТИФОҚ 1:2 (0:1)
Голлар: Амаж ал-Ҳусний (71) — Ҳамад ал-Ҳамад (23), Себастьян Тальябуэ (90+6-пен).

Энди Валиаҳд Шаҳзода кубоги финалда «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттифоқ» баслашади. Учрашув ўтадиган кун ҳали эълон қилинганича йўқ.

Манба: www.stadion.uz.

Кубок учрашувида қўшимча вақтда пенальти белгилашни ўзимизнинг Равшан Эрматов ҳам ўринлатади...

Киритилди: 00:07, 29.01.2012.
Ўқилди: 18716 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик