Германия терма жамоаси Евро-2020дан сўнг янги бош мураббийга эга бўлади.
Ушбу лавозимга "Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бўлиши тахмин қилинганди ва амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Немис мутахасиси Германия футбол ассоциацияси билан 2024 йилгача шартнома имзолади. 54 ёшли мутахассис ва терма жамоа ўртасидаги битим 1 июлдан кучга киради.
Европа чемпионати якунида 2006 йилдан бери жамоани бошқариб келаётган Йоахим Лёв Германия терма жамоасини тарк этиши ҳақидаги янгилик анча олдин ОАВга эълон қилинганди.