Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Тошкент: беш ташаббус ҳаракати-2021” ёшлар форуми доирасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, ёш авлодда соғлом турмуш тарзига бўлган эътиборни ошириш мақсадида жорий йилнинг 21-25-май кунлари “Тошкент: беш ташаббус ҳаракати-2021” ёшлар форуми ўтказилди.

Форум доирасида мини-футбол мусобақаси ҳам ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт Вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ўтказилган мини-футбол мусобақасида 32 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақа умумий ҳисобда 300 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечди.

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, “Hyatt Regency” меҳмонхонаси ҳамда Ёшлар ижод саройи оралиғида барпо этилган шаҳарча майдонида бўлиб ўтган ўйинлар якунига кўра Олмазор туман Қуёш маҳалласи ёшларидан иборат “Ювентус” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоа билан ўзбек футболи афсоналари ўртасида кўргазмали учрашув ҳам ташкил этилди. Унда Равшан Эрматов, Зайниддин Тожиев, Анвар Ғофуров, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Марат Бикмаев ҳамда Азиз Ибрагимов иштирок этиб, ёш ҳаваскор футболчиларга олам-олам қувонч улашишди.

 

Манба: UzPFL
Киритилди: 11:56, 26.05.2021.
Ўқилди: 3260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.