Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Раньери: «Снейдер 4-4-2 схемасига мос тушмайди»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Клаудио Раньери «Лечче»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ярим ҳимоячи Уэсли Снейдерни нима учун алмаштирганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Football Italia» нашри хабар бермоқда.

Италия чемпионати 20-тури доирасида бўлиб ўтган «Лечче» – «Интер» учрашувида миланликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг Раньери голландиялик ярим ҳимоячи Снейдер ўрнига Альваресни майдонга туширди.

«Лечче» ҳимоячи ва дарвозабони биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказди. Биз эса, бир сафар дарвоза тўсинини нишонга олган бўлсак-да, ўткир ҳужумлар ташкил қила олмадик. Ҳакам икки марта ҳақли равишда бизнинг голларимизни ҳисобга олмади. Умуман, ушбу мураккаб бўлган учрашувда ўзимизга керакли натижага эриша олмадик», деди Раньери.

«Биз ҳозир 4-4-2 схемасида яхшироқ ўйин кўрсатмоқдамиз, шунинг учун ҳам танаффус вақтида, жамоа иккинчи бўлимда ўзи учун қулай тузилишда тўп суриши учун, Снейдерни алмаштирдим. Уэсли майдонда тўла эркин ҳолатда ўйнашни маъқул кўради, ўз навбатида мен ҳам уни бошқача бир услубда ўйнашга мажбур қила олмайман. Снейдер 4-4-1-1 схемасида ёки ярим ҳимоя «ромб» бўлиб ҳаракат қилганида ўйнаши мумкин, аммо ҳозир бу схемалардан бирортаси бизга тўғри келмайди», деди италиялик мутахассис.

«Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берувчи ўринлардан уч очкога ортда қолмоқдамиз. Ўша ердан ўрин олиш — бизнинг энг асосий вазифамиз. Мен жамоа ўйинига Форлан ва Снейдерни олиб кира олишим керак, чунки бу футболчилар «Интер»га катта фойда келтириши мумкин», деди Раньери.

«Тиаго Мотта ҳақида нима дейишим мумкин? Мен раҳбариятдан уни жамоада қолдиришни сўрадим ва Мотта биз билан қолади, деб айта оламан», дея қўшимча қилди «Интер» бош мураббийи Клаудио Раньери.

Италия чемпионати 20-туридан сўнг «Интер» 35 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 01:40, 30.01.2012.
Ўқилди: 14021 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.