Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Марадона: «Ал-Васл» раҳбарияти ваъдасини бажармади»

Баҳо:
+ | -

БААнинг «Ал-Васл» жамоаси бош мураббийи Диего Марадона, ваъдасини бажармагани учун, клуб раҳбариятини танқид қилиб чиқди. Бу ҳақда «Goal.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Шанба куни Амирлик Кубоги доирасида «Дубай» клубидан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятли ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Марадона клуб раҳбарияти олти нафар янги ўйинчи билан шартнома имзолашга ваъда бериб, ваъдасинниг устидан чиқмаганини, мусобақадаги мағлубиятга эса айнан таркибнинг кучсизлиги сабаб бўлганини айтиб ўтган.

«Раҳбарият таркибни кучайтириш учун етарлича ҳаракат қилаётгани йўқ. Улар менга олти нафар янги футболчи билан шартнома имзоланишини айтишганди, аммо фақат иккита янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилди», деди Марадона.

«Кубокда муваффақият қозонишимиз имкониятлари кам бўлгани учун ҳам ушбу ўйинда ўринбосарлар таркиби ҳаракат қилди. Биз, сўнгги ўйинларда фаол бўлган бир қатор ўйинчиларга дам бериб, асосий эътиборимизни миллий чемпионат ва Кўрфаз Кубогига қаратмоқдамиз», деди аргентиналик мутахассис.

«Сифатли ўйинчилар етишмовчилиги сабаб захира ўриндиғимизни кучайтиришимиз шарт эди», дея қўшимча қилди «Ал-Васл» бош мураббийи Диего Марадона.

Январь ойида «Ал-Васл» фақат иккита ўйинчи билан шартнома имзолади: бири Эрон терма жамоаси аъзоси Муҳаммадризо Халатборий бўлса, иккинчи Марадона қўл остида Аргентина терма жамоасида тўп сурган Хуан Игнасио Мерсиердир.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 02:16, 30.01.2012.
Ўқилди: 15143 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик