"Зенит" ҳимоячиси Деян Ловрен, катта эҳтимол билан, Хорватия терма жамоасига Евро-2020да ёрдам беролмайди.
Хабар қилинишича, футболчи терма жамоанинг Ровинждаги машғулотларини ўтказиб юборган. Маълумотларга кўра, Ловренда шу йилнинг апрел ойида олган эски жароҳати қайталаган.
Ҳимоячи сафга қайтиши учун 3-6 ҳафта керак бўлади.