20 май куни КОНМEБОЛ Колумбияда давом этаётган норозилик намойишлари сабабли Копа Америка ўйинларини Колумбиядан Аргентинага кўчиришга қарор қилди.
21 май куни Аргентина ҳукумати коронавирус ҳолатлари кўпайгани сабабли 30 майга қадар барча маҳаллий футбол мусобақаларини тўхтатиб қўйди.
Бироқ, Аргентинада 25 майдан 27 майга қадар режалаштирилган Либертадорес кубогининг тўртта ўйини қолдирилмади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаши 3 ва 8 июнь кунлари Жанубий Америкада бўлиб ўтади ва Аргентина 3 июнь куни ўз уйида Чилига, 8 июнь куни Колумбияда ўйнайди.
Жанубий Америка жамоалари март ойида икки тур ўйнамаганлигини ҳисобга олсак, яна иккита турнинг узилиши 2022 йил март ойида саралаш мусобақасини якунлаш имкониятини шубҳа остига қўяди.
Аммо апрел ойида аллақачон финал турнирига қуръа ташлаш керак, июнь ойида эса қитъалараро плей-офф.