Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Стадион» газетасининг 31 январь №5 (48) сони анонси

Баҳо:
+5 | -

Эртага — сешанба. Одатдагидек, газетамизнинг янги сони сотувга чиқади, обуначиларга етказиб берилади. Анъанага мувофиқ, янги сонимиздан анонслар келтиришда давом этамиз.

Асосан клубларимизнинг мавсумолди йиғинларига бағишланган мазкур сонимизнинг 2-саҳифасида журналист Олимхўжа Бўронов «Футбол фасли» мақоласини тақдим этган. Унда футболимиздаги сўнгги 4 йиллик давр йил фаслларига қиёсланган. Олдинга ўтиб ошкор қилишимиз мумкинки 2014 йил — ҳосиллар йиғиштириладиган куз фаслига менгзалган.

3-саҳифамиз доимгидек терма жамоларимизга бағишланган. Журналист Диёр Имомхўжаев томонидан ёзилган «Абрамовнинг кўнгил кўчаси» мақоласида терма жамоаларимиз бош мураббийининг кейинги икки ҳафталик ишлари сарҳисоб қилинган.

4-саҳифа тўлиқлигича Ўзбекистон кубоги-2012 қуръасига бағишланган. Олимхўжа бўронов томонидан ёзилган репортажда қуръа маросимида қайд этилган ҳар бир ҳолат очиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги қуръа сеткаси мусобақани кузатиб боришда сизга қулайлик яратади.

5-саҳифада клубларимизга оид янгиликлар ўрин олган. Клублар таркибидаги ҳар бир ўзгариш Бахтиёр Ширинов томонидан тузилган жадвалдан четда қолмаган.

6-саҳифада журналист Бобомурод Абдулла «Матбуот хизматими ёки қўриқлаш хизмати?» мақоласида клубларимиздаги матубот хизматлари фаолиятини таҳлил этган, клубларимиздаги аҳвол илғор хорижий тажрибаларга қиёсланган.

Журналист Бахтиёр Шириновнинг 7-саҳифадан ўрин олган «Фидойилар» мақоласида кейинги беш мавсум давомида 4 ва ундан ортиқ жамоа алмаштирилган футболчиларимиз қаттиқ танқид остига олинган. Ишонинг, ундай футболчиларимиз кам эмас экан!

8-саҳифада Баҳодир Мирзаевнинг Асқар Жадигеров билан батафсил интервьюси, шунингдек мини-футболимиз янгиликлари ёритилган бўлса, 9-саҳифада Шерзод Ражабовнинг Испания кубоги чорак финал ўйинларига бағишланган таҳлили ёритилган, Аброр Қодиров эса Англия кубокларига оид мақоласи билан чиқиш қилган.

11-саҳифа Ҳамза Ёқубов Африка миллатлар кубоги мусобақасини таҳлил этган, шунингдек, МДҲ кубоги якунлари ҳам шу саҳифадан ўрин олган.

12-13-саҳифаларда Осиё ва Европа миллий чемпионатлари натижалари чоп этилган.

14-саҳифада наманганлик футбол ишқибози Носир Зокиров футбол соҳасида қалам тебратаётган журналистларимизга, шарҳловчиларимизга мурожаат қилган. Муқовада акс этган «Барселона»га оид айрим рекордлар ҳам шу саҳифада.

15- саҳифада келаётган келаётган ҳафта анонси, иқтибослар, қизиқарли маълумотлар ва теледастурлар ўрин олган.

16-саҳифада эса сизларни ҳар доимгидек қизиқ маълумотлар, ҳажвия ва латифалар, иқтибослар ва қизиқарли фотофакт кутиб турибди. Бу сафар чиқиш мақолаларини Қаҳрамон Асланов ва Муҳрим Аъзамхўжаев ёзишган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:16, 30.01.2012.
Ўқилди: 16510 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик