Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Эътироф: Қарилик билмас қаҳрамон

Баҳо:
+1 | -

Тасаввур қилинг, сиз топ даражадаги ҳужумчисиз, вақтингизни асосан Туркияда голлар уриш ва совринлар йиғиш билан ўтказгансиз, фаолиятингизни якунлаш учун қаерга борардингиз? Вариантлар кўп эмас. Ҳатто МЛС ҳам ёшлар лигасига айланмоқда. Жавоб - барчасини аксинча қилиш.

Ўн ярим йилдан кўпроқ муддатни ўз юртида ўтказган, фақат Хитойда тўп суриш учун танаффус қилган Бурак Йилмаз кучини Европада кўрсатишга қарор қилди. Мардонавор қарор: 35 ёшдан кейин топ-5 чемпионатларида дебютини нишонлашга ҳамма ҳам ботинавермайди.

Ҳа, Бурак оригинал шахслардан бири. «Лилль» у билан шартнома имзолашидан хабар топганларнинг кўпчилиги ҳайрон бўлганди. Қизиқ, Йилмаз янги клубида навбатдаги ғалаба голини урганидан кейин ўша лол қолганлар нима дейишди экан? Олдинда яна икки тур қолди ва тутқич бермас «доглар» «ПСЖ»ни қийнашда давом этишмоқда.

Умуман, Буракнинг бутун фаолияти диққатга молик воқеаларга бой тарзда ўтган. Дарвозабон Фикрет Йилмазнинг ўғли ҳисобланган қаҳрамонимиз «Антальяспор» клуби ва Туркия термаси ўсмирлари таркибида юлдуз бўлган. 20 ёшида жамоасининг маҳаллий чемпионат олий дивизионига чиқишига кўмаклашган. Катталар термасига қўшилганда эса, бўлажак юлдуз мақомига эришган. Кўп ўтмай, уни «Бешиктош» ўз сафига чорлаб, асосий таркибдан жой кафолатлади. Бундай таклифни рад этиб бўлармиди?

Бироқ у ердаги старт ёрқин кечмади: гол уришда қийналгани сабаб камтарона «Манисаспор»­га кетишга тўғри келди. Кўп ўтмай, энди бошқа бир гранд - «Фенербахче»дан таклиф тушди, аммо бу клубда ҳам Буракнинг ишлари юришмади. Маълум муддат ижарада юрган Йилмаз энди «Транбзонспор» таркибига қўшилди.

Айнан ўшанда, яъни 2010 йили 25 ёшни қаршилаган паллада унинг фаолиятида ўсиш бошланди. Йилмаз икки ярим мавсум давомида голларидан завқ олди, мавсум-2011|2012да 31та ўйинда 33та тўп киритди. Бундай сермаҳсулликдан сўнг «Галатасарой»га ўтди ва мазкур клубдаги мослашиш жараёнида қийинчиликка учрамади. Тўрт мавсумнинг иккитасида жамоаси билан чемпионликка эришди, ҳаётдан роҳатланди, боз устига, термада ҳам ишлари юришаётганди. Бу самарадорликни кузатган хитойликлар унга катта маошли таклиф йўллашди. Натижа - «Бэйц­зин Гоан»даги икки мавсум.

Йилмаз ватанига қайтганида, 30 ёшни уриб қўйганди. Аммо бу ҳеч нимани ўзгартирмади: қаҳрамонимиз доимий жароҳатларга қарамай, голлар уришда давом этди. Буракни Туркияда «Қирол» деб аташлари бежиз эмасдир, эҳтимол. Аммо фаолиятини якунлаши арафасида Франция чемпионатига кўчиб ўтишини кимдир кутганмиди? Аввалроқ бу оддий ҳол сифатида қабул қилинарди, лекин ҳозир...

«Лилль» ҳам, Йилмаз ҳам таваккал қилди. Клубнинг журъатига қойил қолиш керак: 21 ёшли Виктор Осимхенни «Наполи»га 80 млн. еврога сотиб, 35 ёшли эркин агент билан кифояланди. Қолаверса, Бурак нисбатан сокинроқ клуб топиши ҳам мумкин эди.

Унинг бахтига, мураббий Кристоф Гальтье нима қилаётганини биларди, туркиялик ҳужумчи ва бошқа футболчилардан иборат ажойиб таркиб шакллантирди. Мазкур рўйхатда яна икки нафар турк ҳам бор - Юсуф Язижи унга ҳужумлар пайти ёрдамлашади, яна бири - иқтидорли ҳимоячи Зеки Челик. Умуман, «Лилл»нинг бу таркиби анча мустаҳкам чиқиб қолди, Жонатан Дэвид, Жонатан Бамба, Жонатан Иконе, Ренату Санчеш, Свен Ботман ва Жозе Фонте каби ижрочилар бор.

Гарчи Йилмаз навбатдаги жароҳатига йўлиқиб, январь-март ойларида майдонга тушолмаган бўлсада, барибир, асосий таркибнинг ажралмас қисмига айланди. Францияда у 26та ўйинда 15та гол урди, уларнинг аксарияти жорий мавсум энг муҳимларидан бўлди.

«Бурак - Туркияда чемпионликка кўникиб қолганлар тоифасидан. У ўз юртидаги барча катта клубларда ўйнаган ва бизнингча, келажакка шу тариқа тараддуд кўрган. Йилмаз бизни олдинга интилишга ундайди», - дейди бош мураббий.

Олдинда «Лилл»ни битта ўйин кутиб турибди - «Анже»га қарши. Мазкур учрашувдаги ғалаба Лига 1даги чемпионликни таъминлайди. Агар ушбу муваффақият амалга ошса, бу Бурак Йилмазнинг фаолиятидаги энг муҳим ютуқ бўлиши шубҳасиз.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:00, 01.06.2021.
Ўқилди: 18122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [7180]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4934]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3369]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [3246]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3238]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3232]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2340]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2094]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [2026]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик