Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Шўртан» БААга имкониятни бой берди

Баҳо:
+1 | -

Кеча Бирлашган Араб Амирликлари футбол федерациясига қарашли майдонда янги чемпионатга Дубай шаҳрида тайёргарлик кўраётган «Шўртан» клуби Бирлашган Араб Амирликлари аралаш терма жамоаси билан баҳс олиб борди.

Мезбонлар аралаш терма жамоаси таркибида кеча Ўзбекистон аралаш терма жамоасига қарши майдонга тушган айрим футболчилар ҳаракат қилишди. Масалан, дарвозани Мажид Носир қўриқлаган бўлса, Валид Аббос, Абдулла Муса, Маҳмуд Ҳамис, Исо Аҳмад ва бир қатор футболчилар ҳаракат қилишди.

«Шўртан» жамоаси эса қуйидаги таркиб билан тўп сурди: А. Корнейчук, А. Алиқулов, Ҳ. Каримов, Р. Бердимуродов, О. Жўрабоев, В. Пономарёв, Б. Қодирқулов, В. Афонин, Т. Соро, И. Таран, В. Клишин.

Заҳирадан майдонга тушганлар: М. Наумов, А. Жўраев, С. Шомуродов, Ғ. Рахмонов, А. Амонов, Л. Убайдуллаев, Ҳ. Муртазоев, И. Хазигалиев, О. Каримов.

Биринчи бўлимда асосий таркиб футболчиларини майдонга туширган «Шўртан» 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Лекин, Игорь Криушенко иккинчи бўлимга барча футболчиларни алмаштирди, фақатгина Асрор Алиқулов бундан мустасно.

Иккинчи бўлим бошларидаёқ Санжар Шомуродов майдон четлаштирилди. Қолаверса, учрашувни бошқариб борган бош ҳакам «Шўртан» дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади. «Кутилган совға»дан БАА терма жамоаси футболчилари унумли фойдаланишди — 1:1.

Учрашув якунига етиб бораётган паллада майдон марказида «Шўртан» футболчисига нисбатан БАА футболчиси қўполлик қилди. Барча футболчилар ҳакам ҳуштагини чалади, деб турган паллада, кутилмаганда ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Натижада, Михаил Наумов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Абдулла Қосим «Шўртан» дарвозасини ишғол этиб, жамоасигағалаба келтирди.

Энди «Шўртан» футболчилари кейинги учрашувни 2 феврал куни Хитойнинг «Дальян Шайд» клубига қарши ўтказади.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 03:19, 31.01.2012.
Ўқилди: 14372 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12358]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11973]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5905]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5695]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5070]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2932]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2129]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2039]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1933]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.