Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Қирол Лео: Каталониядаги шоҳона ҳаёт

Баҳо:
+1 | -

Яқиндагина ўз жамоасини тарк этиши айтилаётган Мессининг клуб билан фаолияти яна давом этиши ойдинлашди. Лионель Месси «Барселона»нинг берган янги таклифига розилик билдириб, кетмаслиги маълум қилинди. Албатта, у Каталонияни ва пойтахт Барселонани яхши кўради. Умрининг охиригача ўша ерда қолишни исташини ҳам яшириб ўтирмайди. Афсонавий футболчи ҳозирга қадар у ерда бахтиёр яшаган. Қуйида эса Мессининг шахсий ҳаётига бир қадар назар солишга ҳаракат қиламиз.

Месси «кўк-анорранглилар» либосида йилига 123 миллион фунт (!) ишлаб топмоқда. Агар ушбу ёзда клубни тарк этганида, унга қўшимча 35 миллион «содиқлик» тўлови тақдим этилар эди. Месси ушбу катта маблағлар эвазига, табиийки, яхши яшамоқда. У Каталонияда ақл бовар қилмайдиган турмуш тарзини ярата олган. У ерда Мессига тегишли бўлган бир-нечта ҳашаматли уй, ажойиб виллалар ва супер моделдаги машиналар бор.

Уйи ҳақида...

Барселонанинг денгизга туташ қисмида, парвоз қилиш тақиқланган ва осойишта ҳудудда Мессининг ҳашамдор қароргоҳи мавжуд.

Ушбу уй умумий нархи 5,5 миллион фунтга баҳоланган. Собиқ жамоадоши Иван Ракитич сўзларига кўра, уй "Камп Ноу"дан атиги 12 миль узоқда жойлашган бўлиб, унда кичик футбол майдони, сузиш ҳавзаси, ёпиқ спорт зали ва уч фарзанди учун ўйин майдончасидан ташкил топган. Балеяр денгизи билан ўралган қирғоқдаги манзара ўзига хос, сиз бундай гўзалликни Париж, Манчестер ёки Лондонда учратмайсиз.

Хусусий самолёти ҳақида...

Бордию, Месси шошилинч иш билан сафарга чиқиши керак бўлса, ўзининг шахсий самолётидан фойдаланади. Самолёт қиймати 12 млн. фунтни ташкил қилади ва дум қисмида машҳур ўнинчи рақами белгиси туширилган.

Қурилма Аргентинада ясалган. Чиқиш зинапоясига эса фарзандлари - Тияго, Чиро ва Матеонинг исми билан безатилган. Самолёт ичида ошхона ва барча қулайликлар муҳайё қилинган.



Машиналари ҳақида...

Унинг энг севимли автоси, қиймати 3 миллионга тенг бўлган – Pagani Zonda!

Шунингдек, унинг гаражида 100 минг фунтлик GranTurismo S ва Gran Turismo MC  Stradale маркали «Масерати»лар ҳам жамланган.

Айтишларича, Каталония кўчаларида у кўпинча Ferarri F43 Spider спорткарини бошқаришни яхши кўради. Ушбу автомобиль нархи – 173 минг фунт-стерлингга тенг. Бир неча йил илгари, немис бренди бўлмиш, «Ауди» билан шартнома қилинган эди. «Барселона»нинг 2020 йилда контрактни бекор қилиши, Мессининг ушбу гигант концерн автоларини минмай қўйишига олиб келган.



Меҳмонхоналари ҳақида...

Барселона шаҳрида туризм жуда катта салоҳиятга эга соҳа бўлганлиги туфайли (пандемиядан илгари), Месси ўз бойликларини ақл билан йўналтирди. Футболдаги рақиби Криштиану сингари, у ҳам меҳмонхона бизнеси билан шуғуллана бошлади. Шаҳардан 27 миль узоқликдаги Ситгес қўрғони қирғоқларидан 26 миллионга меҳмонхона сотиб олди. Тўрт юлдузли MiM Sitges меҳмонхонаси денгиздан атиги 100 м. масофада жойлашган.

Меҳмонхонада бир кеча тунаш нархи – 105 фунт-стерлинг ташкил этади. Катта қулайликларга эга иншоотнинг том қисмида ҳовуз билан жиҳозланган Sky Bar мавжуд.

Таътиллари ҳақида...

Мавсумлар оралиғида Лео обдон дам олишни одат қилган. Асосан, оила бағрида кун ўтказади. Дам олиш учун хусусий яхта ижарага олиб, оиласи билан Ибица ёки Форментерра шаҳарчаларига завқ олиш учун ташриф буюради. 2020 йилги таътилда, дўстлари Суарес ва Фабрегас ҳамда уларнинг оила аъзолари билан ороллар бўйлаб саёҳатга чиққан эди. Ўшанда, улар 92 фут узунликдаги Seven C чартер қайиғини ижарага олишган. Ҳафтасига 40 минг фунт турадиган қайиқда барча қулайликлар мавжуд ва мароқли таътилга мос жиҳозланганди. Илгари Месси ҳаттоки, Кариб денгизидаги ҳашаматли Jumby Bay'га дам олгани бориб турган.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 10:52, 04.06.2021.
Ўқилди: 14063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.