Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

14 февраль кунги қуръада Ўзбекистон 1-саватда бўлади

Баҳо:
+ | -

14 феврлаь куни илк бор ташкил этилаётган 21 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар унда иштирок этиш истагини ОФКга аъзо 46 давлатдан 39таси билдирганди. Сўнгги олинган маълумотга кўра улар сони 41тага етди. Афғонистон, Бутан, Бруней, Гуам ва Мўғулистон мамлакатлари турли сабабларга кўра саралаш турнирида иштирок этишмайди.

Қуръа олдидан мамлакатлар саватчаларга жойлаб чиқилади. Бунда 19 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги сўнгги Осиё чемпионати натижалари инобатга олинади. Қўшимчасига иштирокчи 41та мамлакат шарқ ва ғарб зоналарига ажратилади (худди ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати каби).

Алексей Евстафеев бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси саралашга қуръа ташлаш маросимида 1-саватдан жой олади. Бунга сабаб қилиб Марат Кабаев мураббийлик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг сўнгги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борганини кўрсатиш мумкин. Ўшанда вакилларимиз гуруҳ миссиясини муваффақиятли якунлаган ғарбий минтақанинг уч аъзосидан бири бўла олишганди (биздан ташқари БАА ва Саудия Арабистони ёшлари ҳам чорак финалга йўл олишган).

Регламентга кўра 41 мамлакатнинг 18таси ғарбий, қолган 23таси эса шарқий минтақа вакиллари ҳисобланади. Шу тариқа ғарбий минтақада 3, шарқий минтақада 4та гуруҳ ҳосил қилинади ва бир гуруҳда 6тадан терма жамоа қитъа чемпионати учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон жой олган ғарбий минтақада 6та сават бўлади. Ҳар бир саватдан 3тадан иштирокчи жой олади. Шу тариқа сўнгги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган Саудия, БАА ва Ўзбекистон термалари илк саватда эътироф этилишади. Ғарбий минтақанинг қолган мамлакатлари эса кейинги саватларда бўлади. Улар қуйидагилар: Баҳрайн, Эрон, Ироқ, Иордания, Кувайт, Қирғизистон, Ливан, Оман, Фаластин, Қатар, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, Вьетнам ва Яман.

Киритилди: 13:57, 31.01.2012.
Ўқилди: 19007 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3083]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2860]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2683]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2557]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2332]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2234]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2234]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1927]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1803]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик