Ёзда "Рома" ни бошқарадиган "Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Франция терма жамоасининг бўлажак Европа чемпионатидаги имкониятини баҳолади.
«Агар сизнинг жамоангизда Килиан Мбаппе бўлса, ғалаба қозонмаслик қийин. Бу ўйинларда ғалаба қозонадиган ва рақибларини қўрқитадиган футболчилардан бири.
Мбаппе Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан кейинги энг яхши футболчи бўлишини ҳаммага исботлаш учун хам борини бериб ҳаракат қилади.
Дидье Дешам нимани хоҳлашини билади. Улар амалдаги жаҳон чемпионлари, Евро-2016 финалчилари ҳисобланади. Ўйлайманки, финалгача бўлган ҳар қандай босқичда мағлуб бўлиши, улар учун муваффақиятсиз. Мен футболчилар Дешамнинг айтганларини ўқиганига ёки тинглаганига ишонмайман. Ўйлайманки, французлар мураббий нимани хоҳлашини билади. Унинг жиддий принциплари бор. Ҳар бир футболчи уни ҳурмат қилиши керак. Агар у бундай қилмаса, демак у сафда бўлмасди.
Мен уларнинг заиф томонларини кўрмаяпман. Агар мусобақада ғолиб чиқадиган жамоани номлаш керак бўлса, унда мен Францияни айтган бўлар эдим, чунки уларда ажойиб таркиб бор.
Улар Евро ютишлари керак. Агар бу амалга ошмаса, унда мусобақани муваффақиятсиз деб ҳисоблаш мумкин», - деб ёзган Моуриньони сўзларини The Sun нашри