"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлди, дея хабар бермоқда AS нашри. Аргентиналик мутахассиснинг янги меҳнат шартномаси 2024-йил июнь охирига қадар ҳисоблаб чиқилади. Аслида томонлар ўзаро келишувга эришишди, аммо бу ҳозирча расман эълон қилинганича йўқ.
Аргентиналик мутахасссиснинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2022-йил ёзигача ҳисоблаб чиқилган. Маълумот учун, Симеоне жамоани 2011-йилдан бери бошқариб келади.