Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Терма жамоа шифокори Алиқулов ва Эркиновнинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Сингапурга қарши баҳс олиб бориб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур баҳсда ҳимоячимиз Ҳусниддин Алиқулов ва ярим ҳимоячимиз Ҳожимат Эркинов жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриев улар ҳақида маълумот бериб ўтди.


"Тунги тиббий сарҳисоб:

Рақиб шиддатли қаршилик кўрсата олмаган бўлса-да, иқлимнинг иссиқ, нам ва чанглиги боис футболчилар қийналишди. Майдонга сепилган сув иссиқда бирпасда қуриб, чимда тўп юриши қийинлашди, устига устак жароҳатларни кўпайтирди. Айнан майдон ўтининг қуруқлиги, тўп юрмай, оёқ сирпанмай тақалиб қолавериши Эркинов Ҳожиматнинг бироз хавотирли жароҳатига сабаб бўлди.

Майдондан чиқиб кетган бўлса-да Ҳусниддин Алиқулов жароҳати жиддий эмас. Ҳожимат Эркинов масаласида эса эртага қўшимча текширувлар ўтказилгач барчасига ойдинлик киритилади", — дея маълумот тарқатди Аброр Пирриев ўзининг телеграмдаги канали орқали.

Манба: https://t.me/abrorpirmuhammad
Киритилди: 05:29, 08.06.2021.
Ўқилди: 11989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.