Дарвозабон Жанлуиджи Буффон «Ювентус» билан шартномаси якунига етиб бораётгани учун жамоани тарк этади.
"Diario Sport" тарқатган хабарга кўра, италиялик посбонга «Барселона» қизиқиш билдирган эди, аммо Буффон "кўк-анорранглилар" билан музокара олиб боришни истамади. У мунтазам ўйин амалиётига бўлишни ва 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни истамоқда. Бу орқали у 6та Мундиалда қатнашган илк футболчига айланмоқчи.
43 ёшли дарвозабон Италия чемпионатининг якунланган мавсумида 43та ўйинда майдонга тушиб, 8та тўп ўтказиб юборди.