Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Роналду ва унинг жамоадошлари ЕВРОга тайёр

Баҳо:
+ | -

ЕВРО-2020 иштирокчиси бўлган Португалия терма жамоаси ҳақида баъзи фикрлар

Айтишларича, ҳозирги Португалия терма жамоаси иккимингинчи йиллар аввалидаги Португалиядан ҳам кучлироқ экан. Аслида буни Роналдунинг бор ва йўқлиги билангина изоҳлаш мумкиндек, аммо сўнгги йиллар давомида бу терма таркиби ҳақида гап кетганда Роналду ва бошқалар деб эътироф этишларини ҳам эслаб ўтиш лозим. Хўш сўнгги икки-уч йилда нима ўзгарди? Менимча кўп нарса.

Криштиану Роналду шубҳасиз сўнгги 15 йилликнинг энг даҳо икки футболчисидан бири. Миллий жамоада унинг ёнида ниҳоят даража эътибори билан бир-бирига яқин ва барқарор футболчилар жамланди. Бунинг устига КриРО учун бу сўнгги ЕВРО экани, ёши ўтиб бораётганини ҳисобга олсак у борини бериб, мана шу “олтин авлод” билан ўзнинг иккинчи титулини қўлга киритиши мумкин.

2018 йилнинг июль ойида АПЛнинг “Вулверҳемптон” клуби 11 нафар португалиялик футболчини харид қилди. Бу шубҳасиз ўша ёз трансфер ойнасининг энг қизиқ воқеаси эди. Бу ишлар ортида эса дунё футболидаги энг тасири катта шахслардан бири – Жорже Мендеш турарди. Ўз навбатида бу кейинчалик миллий терма жамоага билвосита таъсир этадиган воқеа эди. Бу футболчиларнинг ярми Фернанду Сантуш томонидан таркибга жалб қилинар, Руи Силва, Жоау Моутинью, Рубен Невеш ва кейинчалик “Ливерпуль” футболчисига айланган Диего Жоталар асосий таркиб вакиллари ҳисобланишарди.

Аслида Португалия чорак асрдан буён Европан чемпионатларининг энг муваффақиятли терма жаомаларидан бир ҳисобланади. 2004 йил ёш Роналду билан финалгача етиб бориб, Грецияга имкониятни бой берган бу мамлакат термаси 2016 йил кучга тўлган Роналду билан бош совринни қўлга киритган. Ва умуман 2004 йилдан буён фақт биргина турнир яримфиналлари португалларсиз ўтган.

Бош мураббий Фернанду Сантуш 2010-2014 йиллар оралиғида, яъни ҳозирги ишига келмагунча Грецияда ишлаган. У прогматик мураббийлар сирасига киради. Ва унинг ўта ҳисоб-китобли экани таркибидаги ўта кучли креатив футболчилар билан даҳшатли қоришмани юзага келтирган.

Криштиану Роналду. 36 ёшли терма жамоа сардори бу турнирда бир қатор тарихий рекордларни янгилашга яқин турибди. Унинг турнирдаги биринчи голи Мишел Платинига оид бўлган финал босқичларидаги голлар борасидаги 9 та кўрсаткичли рекордни чилпарчин қилади. Гарчи “Ювентус” учун омадсиз бўлсада Роналду ўтган мавсумни ўзи учун ундай ҳисобламасликка тўла ҳақли, чамамда. У яна тўпурар бўлди. Ҳа, борган сари унинг арсеналидаги қуроллари камайиб бормоқда. Ва кўп эҳтимол унинг ўзи ҳам вазиятни тушуниб турибди. Бу унинг учун бутун дунёга кимлигини яна бир бор кўрсатиш учун охирги имконлардан бири бўлиши ҳам мумкин. ЕЧЛнинг Роналдунинг турнири дейишарди. Худди шунингдек Европа чемпионати ҳам унинг мусабақасидир. У финал босқичларида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи (21) бўлибгина қолмай, 4 Европа чемпионатида гол урган тарихдаги ягона футболчидир.

Бруну Фернандеш. МЮ етакчиси ҳали терма жамоа таркибида ўзини юқори комфортда ҳис қилмаяпгандек. Бу турнир унинг учун мавжуд барьерларни бузиб ташлаш ва Роналдудан етакчи мақомини қабул қилиб олишга берилган бир имкондек гап.

Рубен Диаш, Жоау Конселу ва Бернарду Силванинг МС билан бирга қандай мавсум ўтказгани кўпчиликка маълум. Улар Гвардиола жамоасининг энг муҳим вакилларидан ҳисобланашади.

Жоау Фелиш эса гарчи бундан яхширок кутилмалар билан мавсумни бошлаганигани қарамай менимча потенциалини сақлаб турибди. Ҳар ҳолда Диего Симеоне жамоасида жон сақлаш қийин вазифа. У эса клуб билан бирга Испания чемпионига айланиб улгурди.

“Ўлим гуруҳ”да ҳеч кимга осон эмас!

Гуруҳдаги рақиблар – Германия, Франция ва Венгрия. Яъни бир гуруҳда сўнгги икки Жаҳон чемпионати ғолиби ва сўнгги Европа чемпиони жам бўлган. Даҳшат!

Ориф Толипов

Манба: t.me/tolipovuz
Киритилди: 12:33, 10.06.2021.
Ўқилди: 6274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.