«Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоаси ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини айтди.
«Анчадан буён «Эвертон» бундай яхши ўйин намойиш этмаётганди. Вақтида футболчилар етишмади ва биз вақтдан ютқаздик... Энди ҳаммаси изига тушаётгандек».
«Бундан ҳам совуққонроқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Лекин рақибимиз жуда кучли жамоа эканлигини унутмаслик лозим. Шунинг учун ҳам ҳар бир футболчи мақтовга лойиқ. «Манчестер Сити» — ажойиб жамоа. Биз анча вақт ҳимояланишимизга тўғри келди. Айниқса иккинчи бўлимда», — дея Мойес сўзларидан The Telegraph иқтибос келтирмоқда.