Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Диёр Имомхўжаев: "Очилиш учрашуви учун бундан ҳам чиройли қарама-қаршиликни топиш қийин эди"

Баҳо:
+2 | -

Таниқли мутахассис Диёр Имомхўжаев бугун бошланадиган Евро-2020 мусобақасининг очилиш ўйинига тўхталиб ўтди.

Туркия — Италия ўйини билан бугун Евро-2020 старт олади. Очилиш учрашуви учун бундан ҳам чиройли қарама-қаршиликни топиш қийин эди.

Тарих ва географияни яхши кўрардим. Бу фанлар Италия ва Туркияни кўп эслатади, Римдан тортиб, Усмонлилар империясига қадар, I жаҳон урушидан тортиб, Византий, Константинополь ва бугун Истанбулга айланган шаҳар билан боғлиқ тарих, Буюк Ипак йўлини Европа билан боғлайдиган йўллар, Қора деyгиз ва Ўрта ер денгизи ўртасидаги тарихий ҳаракатлар, хуллас, Италия ва Туркия мана шу силсилалар сабаб ҳам яхши рақибдирлар.

Албатта А серияни турк Суперлигасидан фарқи бор, Италия чемпионати олдинда, доим трендда. Бироқ Туркия чемпионатини кучсиз дея олмаймиз, Бешиктош, Трабзонспор, Галатасарай, Фенербахче каби бир-бирига ўгай ва даҳшатли рақобатчилари бор бу чемпионатнинг. Бугун Италияга осон бўлмайди, бугун турклар том маънода сўнгги нафасларигача кураш олиб боришади.

Учрашув Римда, Рим тимсолларидан бири Олимпикода бўлиб ўтади. 23:50 дан бошлаб УзРепорт жонли эфирга уланади. Ўзбекистоннинг Яманга қарши ўйинини тугатиб, мен Олимпикога уланаман ва бугун Туркия учун мухлислик қиламан.

Диёр Имомхўжаев

Манба: t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:50, 11.06.2021.
Ўқилди: 3442 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.