Италия чемпионати 21-туридан ўрин олган ва 1 февраль куни ўтказилиши керак бўлган «Сиена» – «Катания» учрашуви ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.
Сиенада айни вақтда кучли қорбўрон кузатилмоқда. Учрашувнинг янги санаси Италия футболи раҳбарлари томонидан яқин вақт ичида белгиланади, дейилади хабарда.
Бунгача 21-турдан ўрин олган «Парма» – «Ювентус» ва «Болонья» – «Фиорентина» учрашувлари ҳам худди шу сабаб билан қолдирилганди.