"Куинз Парк Рейнжерс" ва "Челси" клуби ҳимоячилари Жон Терри ва Антон Фердинанд ўртасида юзага келган жанжал устида иш олиб бораётган Вестминистр суди томонларни эшитишни бошлади.
"Reuters" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Жон Терри қора танли Антон Фердинандни ирқчилик сўзлари билан ҳақорат қилганини тан олмаяпти. Эслатиб ўтамиз, икки жамоанинг октябрь ойида бўлиб ўтган учрашувида бу воқеа содир бўлганди. "Кўклар" сардори ўзини оқлаш мақсадида адвокат Жорж Картер-Стивенсонни ёллаган.
Агар суд Террини айбдор деб топадиган бўлса, футболчи тўрт минг фунт миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Шунингдек уни "Ливерпуль" ҳужумчиси Лиус Суарес каби дисквалификация қилишлари ҳам мумкин бўлади.