Россия футбол иттифоқи президенти Сергей Фурсенко Россия клублари ўз эмлемалари юқорисига юлдузча ўрнатишининг шартлари ҳақида гапириб ўтган.
«Менимча, жамоа агар собиқ иттифоқ ва Россиянинг бешта (ёки шунгга каррали) чемпионатида ғалаба қозонган бўлса, у ўз эмблемаси юқорисига 1 та олтин юлдуз ўрнатиши мумкин.
Регламентимизда клубларга фақат Россия чемпионати ҳисобга олиниши ҳақида аниқ кўрсатма берилмаган, у ерда шунчаки 5 карра чемпион бўлган клуб либосига олтин юлдузча ўрнатишга ҳақли эканлиги ёзилган. Шундай экан, бу ҳар бир клубнинг ўз ҳуқуқидир», – деган Фурсенко РФИ расмий сайтидаги концренциясида.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Россияда фақат 9 карра Россия чемпиони бўлган «Спартак» клуби эмблемаси устида 1 та олтин юлдузча бор.