Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Милито ва Микколи «голбўрон» ўйнашди

Баҳо:
+ | -

Оппоқ қор остида кечган учрашувда “Интер” ва “Палермо” футболчилари ҳақиқий голлар шоусини уюштириб бердилар. Айнан шу учрашув туфайли, ушбу турда тўрт ўйин бошқа кунга қолдирилганининг ҳам ўрни билинмай кетди. 

“Интер” ҳужумчиси Диего Милито покер муаллифига айланган бўлса, меҳмонлардан Фабрицио Микколи ҳам қолишмади. У Сезар дарвозасини уч маротаба ишғол қилиш билан бирга, битта голга асиссентлик қилди. Ўйин эса жуда қизиқарли ўтганини ва жамоалар фақат ҳисобда қувлашмачоқ ўйнашганини таъкидлаш жоиз. Умумий ҳисоб эса – 4:4. Мухлислар фойдасига. 

Турнинг марказий учрашуви эса Римда бўлиб ўтди. “Лацио” ва “Милан” ўртасида кечган тенгма тенг курашнинг охирига келиб, “Милан” дош бера олмади. Сўнгги 15 дақиқада Эрнанес ва Роккилар иккита гол киритдилар. Шундай қилиб, “Милан” “Ювентус”ни вақтинча бўлса-да, қувиб ўтиш имконини қўлдан чиқарди. Римликлар кубок баҳсидаги мағлубият учун қасос олдилар.

“Наполи”нинг муваффақиятсизлиги яна давом этган бўлса, “Рома” ҳам бу сафар мағлубиятга учради. Турнинг яна бир учрашуви эртага бўлиб ўтади, “Новара” “Кьево”ни қабул қилади. 

ЛАЦИО –МИЛАН  2:0 (0:0)
Голлар: Эрнанес (77),Рокки (85).

КАЛЬЯРИ - РОМА 4:2 (2:2)
Голлар: Рибейро (7, 49), Пинилья (41), Экдаль (90) - Жуан (13), Борини (34)

УДИНИЗЕ – ЛЕЧЧЕ 2:1 (2:1)
Голлар: Пациенца (2), Ди Натале (37) – Ди Микеле (26)

ИНТЕР – ПАЛЕРМО 4:4 (1:1)
Голлар: Милито (22, 55-пенальтидан, 61, 69) – Мантовани (17), Микколи (52, 66, 85) 

НАПОЛИ – ЧЕЗЕНА 0:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:50, 02.02.2012.
Ўқилди: 14227 марта.
Фикрлар: 159 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.