Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Саудия Арабистони Ўзбекистонни ЖЧ-2022 саралаш йўлидан олиб ташлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичига якун ясалади. Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши учрашувда йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Вадим Абрамов бу баҳсни тўла-тўкис бой берган бўлса, саудияликлар ўз ўйини билан ҳақли ғалабага эришди.

Аслида бугунги ўйинда бизни дуранг ҳам қаноатлантирар эди. Биринчи бўлимда иккита тўп ўтказган бўлсак-да, камбек учун умид сақланиб турганди. Аммо иккинчи тайм бошида ўтказиб юборилган учинчи голни барчасини чиппакка чиқарди — 0:3.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 7-поғонани банд этди. Илк марта жаҳон чемпионати саралаш циклининг сўнгги босқичига чиқа олмадик. Афсус.

Энди 2026 йилги ЖЧ саралаш тизимини кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи, 10-тур
САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЎЗБЕКИСТОН - 3:0
Голлар: Салмон ал-Фараж (25, 33), Али ал-Ҳассан (53)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:03, 16.06.2021.
Ўқилди: 17583 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик