Кириш Регистрация

Ўзбекистон курашни қай тарзда давом эттиради?

Баҳо:
+ | -1

Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги мусобақалари йўлланмалари учун қўшма саралашининг иккинчи босқичи якунига етди. Унда миллий терма жамоамиз ҳам иштирок этди ва ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, Жаҳон чемпионати учун курашни шу ерда тўхтатишга мажбур бўлди. Ўзбекистон эса энди фақатгина Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Якунланган иккинчи босқич саралаш ўйинлари натижаларига биноан, саккизта гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши натижа қайд этган 4та иккинчи ўрин эгалари учинчи саралаш циклига қадам қўйишди. Ушбу босқичга йўл олган ўн иккита (мезбон — Хитой терма жамоасини ҳисобга олганда — 13та) жамоа тўғридан-тўғри 2023 йилги Осиё кубоги йўлланмаси эгасига айландилар. Ўзбекистон эса сўнгги ўйиндаги мағлубияти сабабли, иккинчи ўринлар орасида умумий ҳисобда 7-поғонани эгаллаб, қўшимча тўртта (амалда бешта) йўлланма эгалари рўйхатидан жой ола билмади.

2023 йилги Осиё кубоги учун саралаш баҳслари 2022 йил 1 февралидан 2022 йил 27 сентябрига қадар давом эттирилади. Аслида 2020/2021 йилги мавсумлар давомида ўтказилиши керак бўлган ўйинлар, Осиёдаги пандемия ҳолати туфайли қолдирилган эди. Ушбу саралаш циклида жами 24 та жамоа (16 таси 2-босқич саралаш ўйинларидан ўтган, 8 таси плей-офф баҳсларидан ўтадиган жамоалар) қатнашиши кўзда тутилган. Унда жамоалар 4тадан 6та гуруҳга бўлинишади. Термалар уй-сафар тизимида ўзаро 2 мартадан тўқнаш келишади.

Улар тўртта жамоадан иборат, 6 та гуруҳга бўлинишади. Сўнгра, шу зайлда Осиё чемпионати финал босқичи учун курашни давом эттирадилар. Ҳар бир гуруҳдан 2 та энг яхши натижа эгалари қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Гуруҳлардаги иккинчи ўринлар орасида энг ёмон натижа қайд этган битта жамоа, ОФК қарорига кўра, гуруҳда қолиб кетади. Чунки, иккинчи босқичдан ўтган жамоалар сони 12 та эмас, балки 13 та саралашдан ўтган ҳисобланишади. Улар яқинда якунига етган – 2-босқични муваффақиятли якунлаган ўн учта терма жамоалар сафига қўшилишади. Шунда, жами 24 та Осиёнинг энг яхши жамоалари сараланиб, улар Хитойдаги турнирда қанташиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, Осиё кубоги учун саралаш плей-офф босқичи баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда терма жамоалар ФИФА таснифидаги ўринларига кўра, саватчаларга жойланишади. Ўзбекистон бу борада қолган жамоалар ичида шу кеча-кундузда энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди (86-ўрин) ва шу сабабдан, биринчи саватчадан жой олади.

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:12, 16.06.2021.
Ўқилди: 28479 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик