Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Евро-2020. Италия - Швейцария. Ўзаро ўйинларда ким устун? Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионати 2-тур баҳсларига старт берилди. Сал аввалроқ мухлислар Россия ва Туркия иштирокидаги ўйинларга гувоҳ бўлишди. "Б" гуруҳидаги тур баҳсларини очиб берган баҳсда Россия Финляндияни кичик ҳисобда таслим этди. Туркия эса Уелсга имкониятни бой берди.

Бироздан сўнг эса "А" гуруҳидаги иккинчи учрашувда Италия Швейцарияга қарши саф тортади. Номлар эътибори билан унчалик ҳам катта тафовутга эга бўлмаган бу икки жамоанинг ўзаро ўйини зерикарли ўтмаслиги турган гап. Зеро, Владимир Петкович шогирдларининг гуруҳдаги ҳолати ҳам жамоани шунга удаши шубҳасиз. Гуруҳ пешқадами устидан қозонилган ғалаба келаси босқич учун интригани оширади деган умиддамиз.

Stadion.uz ҳам доимгидек, учрашувга доир қизиқарли факт ва статистикалар билан баҳам кўришда давом этади.

Ушбу жамолар барча турнирлар доирасида жами 57 марта ўзаро тўқнаш келишган. Уларда яққол Италиянинг устунлигини кўришимиз мумкин.

• "Мовий гвардия" умумий ўйинларнинг 28 тасида зафар қучган бўлса, 7 марта Швейцариянинг қўли баланд келган. Қолган 22 баҳсда эса ғолиб номи аниқланмаган.

• Энг қизиғи, томонларнинг ўзаро сўнгги 3 ўйини дуранг билан якунига етган ва уларнинг барчаси халқаро ўртоқлик баҳсларида ўтказилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Охирги ва энг яқин учрашув 2010 йилнинг 5 июнида бўлиб ўтган ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

• Ушбу жамоаларнинг бугунги тўқнашуви Европа чемпионатидаги дастлабкиси ҳисобланади.

• Юқорида таъкидлаганимиздек, жамоаларнинг сўнгги 3 та ўртоқлик баҳси дуранг билан ўз якунига етган.

• Италия ўтган йилнинг октябридан буён барча мусобақалар доирасидаги жами 9 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. Бу камдан кам кузатиладиган ажойиб сермаҳсуллик дегани.

• Италия ушбу 9 та қарама-қаршиликлар доирасида камида 2 тадан кўп гол уриб келмоқда.

• Аксинча Швейцария Европа чемпионати доирасидаги сўнгги 14 учрашувининг атиги 1 тасида биттадан кўп гол уришнинг уддасидан чиққан холос.

• Бугунги баҳсдаги ғалаба Италияни ушбу турнирнинг илк плей-оффчисига айлантиради.

• Италия ўзининг сўнгги 9 та ўртоқлик баҳсида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

• Италия ўз майдонида Швейцарияга қарши 24 учрашувдан атиги бир марта ютказган холос. Бу орада 18 та ғалаба ва 5 та дуранг қайд этилган. Охирги марта итальянлар 1982 йили рақибларига имкониятни бой бериб қўйганлар.

• Швейцария Евродаги сўнгги 4 баҳсининг барчасида дуранг ўйнаган. Бу натижани мусобақа тарихида ҳали ҳеч бир жамоа амалга оширмаган эди.

• Италия 28 ўйинлик мағлубиятсиз серияга эга. Жаҳон рекордигача яна 8 та муваффақиятли баҳс қолди.

Ўз ўрнида Швейцария ҳам 9 ўйиндан бери имкониятни бой бермай келяпти. Уларнинг ичида Германия ва Испанияга қарши баҳслар ҳам бор.

• Жердан Шакири 2014 йилдан бери жамоасининг 50 фоиз голларида иштирок этиб келмоқда. У миллий терманинг жами 16 голидан 5 та ассист ва 8 та аниқ зарбани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

• Швейцария Италияга қарши сўнгги 8 баҳсдан бери ғалаба қозона олмаяпти - 4 дуранг, 4 мағлубият.

• Жанлуиджи Доннарумма ушбу ўйинда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаса Евролар тарихида кетма-кет баҳсларда "қуруқ" серия қайд этган энг ёш киперга айланади - 22 ёш, 111 кун. Унгача бу натижа россиялик таниқли посбон Игор Акинфеевга тегишли эди - 22 ёш 71 кун.

• Иммобили "Олимпико"ни росмана ўз уйига айлантирган. Чиро бу ерда 2016 йилдан бери жами 118 та ўйин ўтказиб, 92 та гол уришга муваффақ бўлган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:41, 16.06.2021.
Ўқилди: 2735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.