Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Евро-2020. Дания - Бельгия. Ўзаро ўйинларда ким устун? Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати баҳслари давом этади. Бугун «B» ва «C» гуруҳларида 2-тур учрашувлари давом эттирилади. «B» гуруҳидан ўрин олган иккинчи қарама-қаршиликда Дания ва Бельгия ўйини ном эътибори билан ҳам нисбатан марказий мақомга тортиб кетади.

Stadion.uz эса доимгидек бу иккала жамоа ҳақида айрим факт ва статистикаларга тўхталиб ўтади.

• Бельгия ва Дания ўртасидаги баҳсларга мухлислар шу пайтгача кўп ҳам гувоҳ бўлаверишмаган. Ҳар икки жамоа ўртасида ўзаро 12 та учрашув бўлиб ўтган.

Улардан 6 та баҳсда «қизил иблислар»нинг қўли баланд келган бўлса яна шунча учрашувда "қизил-оқлар" зафар қучишган. Қолган учта беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган.

• Бельгия ҳамда Дания жамолари  ўртасидаги тўқнашувларнинг сўнгги 15 баҳсидан 13 тасида камида 2 та гол киритилмоқда.

• Меҳмонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоаси сафида ўзининг охирги 19 ўйинида 26 та голда иштирок этди (22 гол, 4 ассист).

• Бельгия Европа чемпионатига саралаш доирасида барча жамоалардан кўп гол уришнинг уддасидан чиқди (40).

• Дания Европа чемпионатида  кетма-кет 3 ўйиндан бери мағлубиятга учраб келади. «Қизил-оқлар» сўнгги 11 баҳснинг атиги 2 тасида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан (7 мағлубият ва 2 дуранг).

• Ўз навбатида Бельгияда бу борада барча мусобақалар доирасида 10 та ўйинлик мағлубиятсиз серия мавжуд (8 та ғалаба ва 2 та дуранг)

• Бельгия барча турнирлар доирасида жами 31 баҳсдан бери майдонни голсиз тарк этмаган. Жамоанинг дарвозани ишғол қила олмаган сўнгги баҳси Россияда ўтган Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши кузатилган (0:1).

• Бельгия Евродаги сўнгги 5 баҳсида ҳам биринчи бўлиб дарвозани ишғол этган.

• «Қизил иблислар» ўша 5 учрашувнинг 3 тасида 3 ва ундан ортиқ гол уриб келмоқда.

• Бельгия Европа чемпионатларининг сўнгги 11 ўйинида ҳар иккала бўлимда ҳам ғалаба қозонган.

• Ушбу учрашувлар давомида бельгияликлар энг камида 2 тадан гол уриб келишмоқда.

• Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ушбу жамоа 10 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бельгияни охирги марта Миллатлар лигаси доирасида октябрда Англия мағлуб этган эди.

• Ушбу жамоа шунингдек, Евродаги сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасини дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда якунлаган.

• Шунингдек, Лукаку жамоадошлари кўҳна қитъанинг сўнгги 11 баҳсидан бери фақат ғалаба қозониб келмоқда.

• Бугунги учрашувдаги мағлубият Данияга мусобақа чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйиши мумкин. Бу эса сўнгги 8 иштирок давомидаги 5-муваффақиятсиз натижа бўлиб қайд этилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:15, 17.06.2021.
Ўқилди: 1889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3645]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3298]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2995]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2979]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2968]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2243]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2167]

Родри операция қилинади [2073]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик