Франция термаси устози Дидье Дешам Венгрияга қарши баҳс олдидан фикрларини билдирди.
"Улар курашувчан ва меҳнатсевар жамоа, шунингдек яхши ташкиллаштирилган. Уларнинг мураббийи италиялик экани кўп нарсани билдиради. Улар ўз майдонида ўйнайди ва Португалияга қарши баҳсда бўлганидек, мухлислардан яна шундай намойиш кутяпман. Бугун яна ғалаба қозонсак, иккинчи турдан кейин плей-оффга чиқамиз. Бу бизнинг биринчи мақсадимиз".